Sayt test rejimida ishlamoqda

Джуманова Дилбар Рахимовнанинг

докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Сўзнинг тил алоқа жараёнидаги фонологик модели», 10.00.06 – Қиёсий тилшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари)

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /педагогика фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № 30.09.2014/В2014.5.Fil.223

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш.., илмий даражаси ва унвони. Боқиева Гуландом Хисамовна, филология фанлари доктори, профессор

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жахон тиллари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети. 16.07.2013.Fil.09.01.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони.. Дадабоев Ҳамидулла Арипович, филология фанлари доктори, профессор; Бакиров Поён Уралович, филология фанлари доктори;  Хашимова Дильдархон Уринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор

Етакчи ташкилот номи:  Фарғона давлат университети.

Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади  лисоний мулоқот жараёнида жонли русча нутқдаги  ўзбекча сўзларнинг  фонологик моделини аниқлашдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

реалема тушунчаси ўзаро лисоний мулоқот жараёнида ўзбек тилидан жонли русча нутққа ўтиб турувчи ва ўзбекона турмуш тарзини, реалияларини ифодаловчи тил бирлиги  сифатида аниқланган;

билингвларнинг жонли русча нутқда қўлланилувчи ўзбекча реалемалар тематик парадигмалар бўйича ва қўлланиш частотасига боғлиқ ҳолда ишлаб чиқилган;

жонли русча нутқдаги ўзбек лексемаларининг товуш силсиласида ўзига хос кетма-кетлик тенденциялари мавжудлиги исботлаб берилган;

жонли русча нутқдаги ўзбекча реалемаларнинг фонологик моделлари аниқланган ва улардаги фонемаларнинг ифода усуллари белгиланган;

жонли русча нутқдаги ўзбекча реалемаларнинг акцентологик хусусиятлари ўзига хослиги билан ажралиб туриши ва жонли ўзбекча нутқдаги лексемаларнинг урғуси билан фарқланиши исботлаб берилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Лисоний мулоқот жараёнида сўзнинг фонологик модели бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар асосида:

Бакалавриат таълим йўналишида («5120100-Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили) »)  фонетика, лексикология, рус тили Ўзбекистонда, қиёсий типология ва таржима назарияси фанлари бўйича узвийлаштирилган Давлат таълим стандарти (O’zDStandart  Давлат  агентлигида  2014 йил 10  октябрда O’zDSt 36.1550:2014 қайд рақами 05-580-сон қарори билан рўйхатга олинган) мазмунига сингдирилган. Таклиф этилган материаллар ўзбек тилидаги  сўзларни рус тилида талаффуз қилиш нормалари асосида спецификасини тўғрилаш ва фонетик ва фонологик жиҳатдан тўғри талаффуз  қилиш имконини берган; ноэквивалент лексикани билиш ўзбек тилидан рус тилига самарали таржимага ёрдам беради ва унинг лингвомаданий моҳиятини очишга хизмат қилган.

Магистратура («5А120102-Лингвистика (тиллар бўйича)) ихтисослиги бўйича рус тили хорижий тил ва маданияти муҳитида, лисоний мулоқот, қиёсий тилшуносликнинг замонавий йўналишлари фанлари бўйича узвийлаштирилган Давлат таълим стандарти (O’zDStandart  Давлат  агентлигида  2014 йил 27 августда O’zDSt  36.1211:2041  қайд рақами 05-567-сон қарори билан рўйхатга олинган) мазмунига сингдирилган. Таклиф этилган материаллар лисоний мулоқот жихатларини ва лингвомаданий моҳиятини ёритишга хизмат қилган.

ўзбек реалемалари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари «Қонун тилининг ўзбекча-русча-инглизча луғати»нинг А, Б, В, Д, М, Н, О, Т, У, Ш, Қ ҳарфларида ўз аксини топган, бу ўз ўрнида сўзни тўғри ифода этишга хизмат қилмокда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish