Ахмеджанов Карим Бакиджановичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Хўжалик юритувчи субъектларда ички аудит методологиясини такомиллаштириш», 08.00.07 - «Молия. Бухгалтерия ҳисоби» (иқтисодиёт фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /иқтисод фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 28.04.2016/В2016.2.I.483.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони. Н.Ф. Каримов, иқтисод фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, Тошкент Ирригация ва мелиорация институти ва Тошкент Молия институти, 16.07.2013.I.31.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони. А.К. Ибрагимов, иқтисод фанлари доктори, профессор; М.Қ. Пардаев, иқтисод фанлари доктори, профессор; Р.Д. Дусмуродов, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хўжалик юритувчи субъектларда ички аудит методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ички аудит хизматини самарали ташкил этиш юзасиддан миллий аудиторлар Палатаси қошида махсус ички аудит тузилмасини шакллантириш таклифлар асослаб берилган;
ички аудитор хизмати фаолиятини режалаштириш ва якуний аудиторлик ҳисоботини тайёрлаш жараёнининг изчиллиги ва ўзаро мувофиқлигини таъминлаш механизми такомиллаштирилган;
иқтисодий ривожланган демократик мамлакатлар тажрибаси, халқаро тан олинган талабларни умумлаштириш ва миллий иқтисодиётнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда ички аудит стандартларини такомиллаштириш бўйича таклифлар асоcланган;
харажатни қисқартириш ва даромадни ошириш имконини берувчи ички аудит ваколатларини тақсимлаш жараёнининг ўзаро боғлиқ уч босқичли ташкилий-иқтисодий механизми ишлаб чиқилган;
ички аудит назоратининг сифати ва аудит натижаси ишончлилигини янада оширишга йўналтирилган ички аудит хизмати фаолиятини ташкил қилишнинг ташкилий-иқтисодий механизми такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Диссертация тадқиқотида олинган илмий натижалар қуйидаги йўналишларда амалиётга жорий қилинган:
ички аудит хизматини самарали ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф асосида Ўзбекистон аудиторлар палатаси қошида Ички аудит қўмитаси ташкил этилган (Молия вазирлигининг 2016 йил 31 майдаги ММ/17-02-35/290-сон маълумотномаси; Ўзбекистон аудиторлар палатаси-нинг 2015 йил 14 майдаги 48/1-сон маълумотномаси). Ички аудит қўмитасининг ташкил қилиниши ички аудит фаолиятини мувофиқлаштириш ва уни алоҳида йўналишларга ажратиш, кейинчалик эса Ички аудиторлар институтини ташкил этиш учун замин бўлиб хизмат қилади;
ички аудит хизмати фаолиятини мақсадли ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф асосида «DORI-DARMON» акциядорлик компанияси таркибида ички аудит хизмати тузилган («DORI-DARMON» АКнинг 2016 йил 11 мартдаги 24-05/490-сон маълумотнома).Ички аудит хизматининг тузилиши тигишли фаолиятни мақсадли амалга ошириш, аудиторлик хизмати самарадорлигини ошириш ва натижалар ишончлилиги асосида «DORI-DARMON» АКнинг соф фойдасини 0,9%га (209,1 млн. сўм) ошириш ва ташқи аудиторлик текширувини ўтказишга кетадиган харажатлар миқдорини 20,8%га (26,01 млн.сўм) қисқартириш имконини берган;
ички назорат сифатини ошириш учун ишлаб чиқилган ички аудит методикаси Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси томонидан амалиётга жорий этилган (2015 йил 12 октябрдаги 118/ММ-сон маълумотнома). Мазкур методика ички назоратни янада сифатли маълумот-ларни олиш ва улар асосида ишончли хулосаларни шакллантириш имконини беради;
ички аудиторлар фаолиятининг уч гуруҳдан иборат ички стандартлари халқаро «Deloitte & Touche» аудиторлик ташкилоти томонидан амалиётга жорий этилган («Deloitte & Touche» аудиторлик ташкилоти 2016 йил 11 мартдаги АДМ/75-16-сон маълумотномаси). Стандартларнинг жорий қилиниши натижасида ички аудитни тартибга солишни сифатли тизимлаштириш ва ички аудиторлик текшируви самарадорлигини оширишга хизмат қилган.