Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдиева Ойдин Зафардиновнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: : «Ҳозирги замон эрон ҳикоянавислигининг ғоявий-эстетик хусусиятлари ва жанр динамикаси». 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти ихтисослиги бўйича (филология фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий- педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим изланувчи/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 28.04.2016/B2016.2.Fil32

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони. Маннонов Абдураҳим Муталович, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, 16.07.2013.Fil.09.01.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони. Р.Иномхўжаев, филология фанлари доктори, профессор; Ҳ.Ҳомидий, филология фанлари доктори, профессор; Д.Салоҳий, филология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот номи: Жиззах давлат педагогика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳозирги замон эрон ҳикоячилигининг ривожланиш динамикаси ва ғоявий-эстетик хусусиятларини очиб беришдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ҳозирги замон эрон адабиётида ҳикоя жанрининг вужудга келиши ва шаклланиши асосланган;

ижодий таъсир, анъана ва новаторлик, ҳикояларнинг олдинги босқичларда ёзилган ҳикоялар анъаналарига ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатлари исботланган;

эрон ҳикоянавислигида воқеликни тасвир этишнинг ХХ асрда энг муҳим ва долзарб ҳисобланган реалистик ва модернистик йўналишлардаги бадиий методларининг алоҳида ёзувчилар ижодида  акс этиши далилланган;

эрон замонавий ҳикоясининг ХХI аср бошида бадиий-эстетик жиҳатдан турланиши ва қисқа ҳикоя  (داستان کوتاه کوتاه یا داستانک) жанрининг хусусиятлари  асосланган;

 эрон болалар адабиётининг юксалишида ҳикоянависликнинг ўрни ва болалар мавзусида ёзилган ҳикояларнинг тарбиявий-маърифий моҳияти асосланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги замон эрон ҳикоянавислигининг ғоявий-эстетик хусусиятлари ва жанр динамикасига оид олинган натижалар асосида:

форс ва ўзбек ҳикоянавислигининг муштарак жиҳатларига оид илмий-назарий қарашларидан ФА–Ф1–Г040 «Ўзбек адабиёти қиёсий адабиётшунослик аспектида: типология ва адабий таъсир»  номли фундамен­тал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган. Таклиф қилинган қарашлар адабий таъсир ва қиёсий-типологик таҳлил ривожига хизмат қилган;

 эрон адабиётида ҳикоя жанрининг шаклланиши ва ривожи, анъана ва новаторлик, ижодий таъсир масалалари билан боғлиқ назарий хулосалар Ф–1–139 «Шарқ мамлакатлари адабиёти ва жанрлар типологияси»  мавзуидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида эрон ҳикоясининг вужудга келиш ва тараққиёт омилларини асослашда фойдаланилган. Хулосаларнинг жорий этилиши шарқ малакатлари адабиётини янги  материаллар билан бойитган;

давр ёзувчиларининг бадиий маҳоратига тааллуқли мулоҳазалари А-1-180 «Таржима ва маданиятлараро мулоқот масалаларига оид ўқув қўлланмалари яратиш» мавзуидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган. Мазкур мулоҳазалар ҳозирги замон ўзбек ва форс ҳикояларининг ўзига хос хусусиятлари, уларда илгари сурилган ғоялар, мавзулар кўлами, сюжет ва композицион қурилишини асослаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish