Sayt test rejimida ishlamoqda

Омонов Қудратулла Шариповичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Туркий расмий услубнинг юзага келиши ва такомили (илк ва ўрта асрлар)». 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти ихтисослиги бўйича (филология фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий- педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /филология фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Fil245

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони. Содиқов Қосимжон Позилович, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, 16.07.2013.Fil.09.01.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони. Ҳ. Дадабоев, филология фанлари доктори, профессор; Б.Пери, Будапешт Этвош Лоран университети профессори (Венгрия), филология фанлари доктори; С.Аширбоев, филология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

   II. Тадқиқотнинг мақсади: туркий тиллар тарихида расмий услубнинг шаклланиши ва ҳужжатчиликнинг тараққиёт босқичларини аниқлаш ҳамда ҳужжат турлари, тузилиши, компонентлари ва тил бирликлари танланишининг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўзбек давлатчилиги тарихида расмий услубнинг шаклланиши ва қадимги туркий ёзма адабий тил ривожидаги фундаментал ўрни исботланган;

ҳужжатчиликнинг такомил босқичлари ва ҳар бир давр ҳужжатчилигининг лингво-стилистикаси асосланган;

девон-маҳкама идоралари ва нотариал муносабатлардаги ҳужжат турлари аниқланган ҳамда илк ва ўрта асрлар иш юритиш амалиётида ҳужжатларнинг қўлланиш доираси далиллаб берилган;

тил бирликларининг расмий услуб талабларига мувофиқ танланиши, ҳужжатлар тилининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда расмий матнларда қўлланган канцеляризм ва формулярларнинг генезиси исботланган;

ҳужжатларни расмийлаштириш ва ҳужжат матни ҳақиқийлигини таъминловчи унсурларга ойдинлик киритилган ҳамда уларнинг тузилиши ва матн компонентлари асосланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илк ва ўрта асрларда яратилган туркий ҳужжатларнинг тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:

Исломга қадар бўлган туркий ҳужжатларнинг тарихий-филологик тавсифи ва матншунослиги ечимлари ОТ Ф 8–145 «Марказий Осиёнинг Исломга қадар ёзувлари, ёзув маданияти ва ёзма ёдгорликлар матншунослиги» (2007–2011) мавзуидаги фундаментал илмий тадқиқот лойиҳасида энг қадимги ҳужжат турларини асослашда; шунингдек, қорахонийлар даври деҳқончилигини акс эттирувчи васиқалардан А-1–190 «Марказий Осиёнинг қадимги туркий халқларида деҳқончилик ва шаҳарчилик маданияти (ХI–XIV асрлар ёзма манбалари асосида)» (2015–2017) мавзуидаги амалий лойиҳада ўрта асрлар деҳқончилик хўжалигида ерни ижарага бериш ва ижара шартларини ёритиб беришда; ҳамда расмий услубда тил бирликларининг танланиш хусусиятлари Ф-1–135 «Алишер Навоий асарларининг конкордансини илмий-услубий тадқиқи» (2012–2016) мавзуидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида эски ўзбек тили тарихида амалда бўлган ёзма услублар, уларнинг лексик ва грамматик ўлчовларини исботлашда фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 2 мартдаги ФТК–03–13/139-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши илк ва ўрта асрлар Марказий Осиё давлатларидаги тил вазияти ва туркий, хусусан, эски ўзбек тилининг иш юритишдаги мавқеини аниқлаш имконини берган;

темурийлар даври ҳужжатчилиги тўғрисидаги муаммолар ечимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 январдаги 7-сон баёни қарори ижроси юзасидан Темурийлар тарихи давлат музейида ташкил этилган «Музей хазинасидаги нодир қўлёзмалар» мавзуидаги экспозицияда Абу Саиднинг оқ қўюнлилар ҳукмдори Узун Ҳасанга йўллаган мактуби, Шоҳруҳ Мирознинг суюрғол нишони ва Умаршайх Мирзонинг марғилонлик Мир Саид Аҳмад номига берган васиқаси ва тарихий-филологик талқинларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2016 йил 30 майдаги 3/1255–734-сон маълумотномаси). Экспозицияда илмий натижанинг қўлланилиши XIV–XVI асрларда эски ўзбек адабий тилининг Маворауннаҳр ва Хуросонда давлат тили вазифасида амал қилганлигини аниқ баҳолаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish