Садикова Лола Ренатовнанинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўрта Тянь-Шаннинг геодинамик ҳолатлари ва мис маъданлашуви», 04.00.01–умумий ва минтақавий геология(геология-минералогия фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчи/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 31.03.2016/B2016.1.GM26.
Илмий маслаҳатчи: Кустарникова Алла Алексеевна, геология-минералогия фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Геология ва геофизика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти, Тошкент давлат техника университети, Минерал ресурслар илмий-тадқиқот институти, Сейсмология институти, Ўзбекистон нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, Геология ва геофизика институти, 16.07.2013.GM/T.10.01.
Расмий оппенентлар: Абдуллаев Рахмат Нуруллаевич, геология-минералогия фанлари доктори; Турапов Мирали Камалович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Колдаев Александр Александрович, геология-минералогия фанлари доктори
Етакчи ташкилот номи: «Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўрта Тянь-Шань ривожланишининг геодинамик моделини ишлаб чиқиш ҳамда асосий геотектоник структураларининг магматизм ва маъданлашув жараёнлари билан алоқадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўрта Тянь-Шань ҳудудида иккита токембрий геотектоник структуралари – Чотқол террейни ва Торғасай четки денгизига ажратилган;
илк бор ажратилган структуралар протерозойдан кайназойгача етти геодинамик режимга учраганлиги аниқланган;
жанубда Қозоғистон каледон орогенини ўстирган, каледон орогенези натижасида силурда туташган Торғасой четки денгизнинг акрецияланиши ва Чотқол террейнининг Қозоқ-Қирғиз микроконтинентига кечки токембрийда - протерозой континентал блокнинг амальгамация вақти аниқланган;
илк бор Ўрта Тянь-Шань ҳудудида эндоген мис намоёндалари полихрон, полиген марказдан қочма – ярим ҳалқа тектоно-магматик структураларни ривожланишига алоқадор бўлганлиги, каледонидларнинг потенциал мис-порфир конлари гранитоид магматизм билан боғлиқлиги, варисцидалар билан эса шонкинит-сиенит-монцонитли мантия-қобиқли магматизм туфайли «Катта Олмалиқнинг» барча миспорфирли конлари шакллангани асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чотқол-Қурама регионида мис маъданлашиш локаллашувининг статистик омилларини аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган усулли «ГИС технологиялар маркази ва ЕМЗ» ДК Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасининг 2016 йил 19 майдаги 04-917-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни амалиётга жорий қилиш натижасида масофавий зондлаш материалларини дешифрировка қилиш самарадорлиги, шунингдек геологик-қидирув ишларида истиқболли майдонларни башорат қилиш натижалари аниқлиги oширилди.