Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавлянов Фарход Шавкатовичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Болалардаги обструктив уропатияларни даволашда қўлланилган реконструктив операциялардан кейин буйраклар функционал ҳолатини прогнозлаш», 14.00.35 – болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.3-4.Тиб.295

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ахмедов Юсуфжон Махмудович, тиббиёт фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, 16.07.2013.Tib.18.01.

Расмий оппонентлар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Поддубный Игорь Витальевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Салимов Шавкат Тешаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эргашев Бахтиер Бердиалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Дипломдан кейинги таълим Россия медицина академияси (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: илмий амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади.

Болалардаги обструктив уропатияларни диагностика ва даволаш самарадорлигини ошириш буйича таклиф ва тавсиялар ишлаб  чиқишдан иборат.

    III. Тадқиотнинг илмий янгилиги:

жом-сийдик найи бурчаги физиологик ҳолатани тиклаш йўли билан юқори сийдик йўлларида уродинамикани яхшилаш имконини берувчи болалардаги туғма гидронефрозда жом-сийдик найи сегментини пластика килиш усули ишлаб чикилган.

обструктив уропатияларнинг барча турларида сийдикдаги интрелейкин‒10 ва TGF–β миқдорларининг якқол кўпайиши нефросклероз ва яллиғланиш фаоллигининг иммунологик маркери эканлиги аниқланган;

обструктив уропатияларда бўйраклар функцияси нефронларнинг патологик жараёнга жалб этилганлиги даражасига боғлиқлиги исботланган;

болалардаги туғма обструктив уропатияларнинг ривожланиши ва оқибатининг буйрак паренхимаси функциясининг сақланганлигига боғланган ҳолида прогнозлаш мезонлари ишлаб чиқилган.

  IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тема “Болалардаги обструктив уропатияларни даволашда қўлланилган реконструктив операциялардан кейин буйраклар функционал ҳолатини прогнозлаш” бўйича олинган илмий натижалар асосида:

болалардаги туғма гидронефрозда жом-сийдик найи сегментини пластика қилиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP № 02820). Мазкур илмий натижа жом-сийдик найи бурчаги физиологик ҳолатани тиклаш йўли билан юқори сийдик йўлларида уродинамикани яхшилаш имконини беради;

болалардаги обструктив уропатияларни даволашда қўлланилган реконструктив операциялардан кейин буйраклар функционал ҳолатини прогнозлаш  бўйича олинган илмий натижалар асосида соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан: Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали ва Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолиятига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 15 мартдаги 8н–3/51-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар туғма обструктив уропатияларни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш, вазоренал гипертензия ва сурункали буйрак етишмовчилиги каби асоратлар частотасини камайтириш, эрта ногиронликнинг олдини олиш, социал адаптация ҳамда ҳаёт тарзи сифатини яхшилаш, шифохонада даволаниш муддатини 37% (7,4 кун) қисқартириш, дори-дармонгаларга муҳтожликни камайтириш  имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish