Арипходжаева Гулнозахон Зайнитдиновнанинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Сурункали вирусли гепатит С: метаболик адаптация, даволаш самарадорлигининг патогенетик асослари», 14.00.10-юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчи/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №30.09.2014/Б2014.3-4.Tib40.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Илхамджан Асамович Касимов, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи:Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, 16.07.2013.Tib.17.02.
Расмий оппонентлар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Hubert Blum (Германия), тиббиёт фанлари доктори, профессор; Вильдан Хайруллаевич Фазылов, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Эркин Исакович Мусабаев, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Вена тиббиёт университети (Австрия)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали вирусли гепатит С да метаболик адаптация механизмларини аниқлаш ва даволашга ёндошувни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали HCV-инфекцияда про- ва антиоксидант тизимларида дисбаланс ривожланиши (патологик жараённинг биохимик манифестацияси), касалликнинг клиник манзараси намоён бўлишидан олдин юзага келиши аниқланган;
сурункали вирусли гепатит С да вируснинг узоқ вақт симптомсиз персистенцияси асосида хужайра метаболик адаптациясининг индивидуал хусусиятлари очиб берилган;
илк бор сурункали кечувчи HCV-инфекцияда метаболик адаптация ривожланиш босқичларининг хусусиятлари ҳамда глутатион етишмовчилик ва хужайраларни энергетик метаболизмини хисобга олган холда сурункали HCV-инфекцияда дифференциал даволаш тактикаси ишлаб чиқилган;
илк бор сурункали HCV-инфекцияда глутатионпероксидаза ва АТФ активлик даражасини инобатга олиб хужайра метаболик адаптация ҳолатини бахолаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Сурункали гепатит С: метаболик адаптация, даволаш самарадорлигининг патогентик асослари бўйича олинган натижалар «Сурункали гепатит Сда патогенетик давони оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома асосида соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Эпидемиология, микробиология, юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникаси, 5-сон шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 10 апрель 2015 йилдаги 8Н-д/29 сонли маълумотномаси). Олинган натижалар патогенетик ва вирусга қарши даволашнинг оптимизациясига олиб келди, бу эса ўз навбатида ишга лаёқатсизлик муддатини, стационарда даволаниш муддатини 1,6 мартага қисқаришига олиб келди.