Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Шерзод Сайдуллаевичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Турли хилдаги нефропатияларда кардиоренал  муносабатларни прогнозлаш ва ташхислаш хамда уларни коррекция қилиш йўллари», 14.00.05 – ички касалликлар (тиббиёт фанлари)

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчи/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.06.2015/В2015.2.Tib.669.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Даминов Ботир Тургунпулатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, 16.07.2013.Tib.17.02.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Kim Soon-Bae, тиббиёт фанлари доктори, профессор,  Маргус Лембер, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Хамраев Аброр Асрарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Fundación Jiménes Díaz илмий тадқиқот институти (Испания).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

   II. Тадқиқотнинг мақсади. Диабетик ва нодиабетик этиологияли сурункали буйрак касалликларида кардиоренал алоқалар бузилишига олиб келувчи хавф омилларини аниқлаш ҳамда уларни самарали даволаш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор турли этиологияли СБК билан оғриган беморларда ЧҚГ, унинг турли геометрик моделларини шаклланишига олиб келувчи асосий хавф омиллари ва кардиоренал алоқалар бузилишларининг сабаблари аниқланган;

илк бор диабетик ва нодиабетик этиологияли АГ билан III босқичдаги СБК билан оғриган беморларда АБнинг суткалик профили кечишининг ўзига хослиги ҳамда чап қоринчанинг структур-функционал ҳолати ва буйракнинг функционал ҳолатидаги бузилишлар аниқланган;

СБК билан оғриган беморларда микроальбуминурия ва КФТни аниқлаш орқали нефропатия ривожланишининг патогенетик жиҳатдан протеинурик ва нопротеинурик зарарланиш йўллари исботланган;

турли этиологияли СБКни комплекс даволашда ангиотензин II рецептори блокатори бўлмиш эпросартаннинг кальций каналлари блокатори лерканидипинга нисбатан кўпроқ нефропротектив ва антиремоделлашув таъсирга эга эканлиги исботланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

СБК III даражаси билан оғриган турли этиологияли нефропатияли беморларда кардиоренал муносабатларни эрта ташхислаш (суткалик АБ мониторинги, эхокардио-график текширувлар, буйрак дисфункцияси кўрсаткичлари), юрак қон-томир асоратларини аниқлаш ва даволаш  бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси ва Республика нефрология маркази клиникасига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 24 майдаги 8Д-з/68-сон маълумотномаси). Бунда СБК билан оғриган беморларда юрак қон-томир асоратларини башорат қилиш, эрта ташхислаш, даволаш имкони яратилди ҳамда беморларнинг шифохонада даволаниш кунини 20-30%га қисқартиришга, диализгача бўлган даврини узайтиришга ва уларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish