Sayt test rejimida ishlamoqda

Муталов Шухрат Ахмаджоновичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёдан янги сорбентлар ва реагентлар асосида оқава сувларни тозалашнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш», 11.00.05–Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (кимё фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 31.03.2016/В2016.1.K121.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази, Тошкент кимё-технология институти ва Тошкент давлат техника университети, 16.07.2013.K/T.14.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хамраев Сайфулла Садуллаевич, кимё фанлари доктори, профессор; Абдурахимов Саидакбар Абдурахманович, техника фанлари доктори, профессор; Акбаров Хамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

   II. Тадқиқотнинг мақсади фурфурол асосида янги самарали ионалмашувчи сорбентлар ва саноат чиқиндисидан реагентлар олиш усулларини ишлаб чиқиш ҳамда кимё ва металлургия саноати оқава сувларини металл ионларидан тозалаш, деминераллаш жараёнларида қўллаш имкониятларини очиб беришдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

фурфуролни бензогуанидин, дифенилгуанидин билан поликонденсациялаб полифункционал кучсиз асосли, термокимёвий барқарор, танловчанлик хусусиятли, рангли металл ионлари билан комплекс ҳосил қилиш хоссасига эга бўлган анионит–сорбентлар олинган;

фурфуролни акрил кислотаси билан поликонденсациялаш йўли билан монофункционал, саноат эритмаларидан рангли металл ва уранил ионларини танлаб сорбциялаш хоссасига эга бўлган карбоксил катионит–сорбент олинган;

жараённи кинетик тадқиқ қилиш асосида реакциянинг тезлик константаси, активланиш энергияси, олинаётган сорбент хоссаларининг ҳароратга, бошланғич моддаларнинг концентрациясига, катализатор миқдорига ва бошқа омилларга боғлиқлиги аниқланган;

импорт ўрнини босувчи ионалмашувчи сорбентларнинг асосий кимёвий ва физик-кимёвий хоссаларининг (кальций, магний, мис, никель, молибден ва бошқа ионларни сорбцияси, сорбцион сиғими, монофункционаллиги, функционал гуруҳларнинг диссоциацияланиш даражаси) бошланғич хомашёларнинг кимёвий таркиби,физик-кимёвий ва адсорбцион хоссаларига корреляцион боғлиқлиги кўрсатилган;

фурфурол ва Қўнғирот сода заводи чиқиндиси асосида саноат оқава сувларини тозалаш ва юмшатишда ҳамда рангли металл ионларини ажратишда қўлланиладиган турли функционалли ионалмашувчи полимер сорбентлар ва кальций гидросиликат реагентини олиш технологияси ишлаб чиқилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Маҳаллий хомашёдан олинган янги сорбентлар ва реагент асосида оқава сувларни тозалашнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ишлаб чиқилган карбоксилкатионит олишнинг техник шартлари (Ts14825224-01:2015) «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган. Техник шарт технологик жараёнда ишлатилаётган катионитлар ўрнига маҳаллий хомашёлардан олинган катионитни ишлатиш имконини беради;

фурфуролни акрил кислотаси билан поликонденсациялаш асосида монофункционал карбоксил катионит олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ IAP 03458, 2007). Монофункционал карбоксил катионит олиш усули эритмалардан рангли металл ва уранил ионларини сорбциялаш имконини беради;

фурфурол асосида олинган катионит ва анионитлар озиқ-овқат, кимё ва металлургия саноати ишлаб чиыариш корхоналарисувларини тозалаш ва юмшатиш жараёнига тадбиқ этилган («Ўзвиносаноат-холдинг» компаниясининг 2016 йил 17 майдаги АА-02/1-1042-сон маълумотномаси). Натижада корхонанинг технологик линиясини ихчамлаштиришга, энергия сарфини камайтиришга, саноат оқава сувларини такрорий ишлатишга, четдан олиб келинаётган адсорбентларни маҳаллийлаштиришга, технологик жараённи бир хил режимда бошқаришга эришилади. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish