Шурыгин Вячеслав Владимировичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Шўрланиш шароитида нўхатнинг ўсиши ва ривожланишини кучайтиришда ҳамда уларнинг илдиз касалликларини биологик назорат қилишда ризосфера микроорганизмларининг роли», 03.00.04–Микробиология ва вирусология (биология фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчи/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.06.2015/B2015.2.В162.
Илмий маслаҳатчи: Давранов Қахрамон, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ва Микробиология институти, 16.07.2013.В.01.03.
Расмий оппенентлар: Хасанов Батир Ачилович, биология фанлари доктори, профессор; Ходжибаева Санабар Мирзаевна, биология фанлари доктори, профессор; Атабаева Халима Назаровна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсимликларни ўстириш хусусиятига эга бўлган ризосфера микроорганизмлари асосида шўрланиш шароитида нўхатни ҳосилдорлигини оширувчи самарадор биопрепарат яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шўрланган тупроқда ўсган нўхатни тугунакларидан ва ризосферасидан Pseudomonas ва Mesorhizobium авлодларига кирувчи бактерияларни штаммлари ажратиб олинган ва уларни 16S рРНК сини нуклеотид кетма-кетлиги асосида Pseudomonas chlororaphis-66 ва Mesorhizobium ciceri-4 эканлиги аниқланган;
бу бактерияларни рифампицинга барқарор штаммлари олинган ва уларни нўхат илдиз системасига колонияланиш хусусиятлари аниқланган;
биринчи марта Pseudomonas chlororaphis-66 нўхатда фаол тугунаклар хосил бўлишига ёрдам бериши, ўсимликни иммунитетини, хосилдорлигини ва фитопатоген замбуруғларга нисбатан барқарорлигини ошириши аниқланган;
Mesorhizobium ciceri-4ва Pseudomonas chlororaphis-66 штаммларини, нўхатни ўсиши ва ривожланишини кучайтирувчи, ҳамда ўсимликда илдиз касалликларини чақирувчи фитопатоген замбуруғларини биологик назорат қилишига жавоб берувчи омиллар аниқланган;
биринчи марта турли хил нўхат навлари ҳар хил табиатга эга бўлган экссудатлар синтез қилиши (шакарлар, кислоталар, аминокислоталар) ва уларни ўзларининг илдиз системалари орқали секреция қилиши аниқланган;
илдиз экссудатларини ионалмаштирувчи смола – Dowex сақлаган колонкада фракцияларга ажратиш орқали, 3 фракция: катионли (гистидин, аргинин, лизин, цистеин, серин, глицин, аспарагин кислота, лейцин, изолейцин ва аланин), анионли (глюкон, галактон ва маннурон кислоталари), нейтрал (глюкоза, галактоза, арабиноза, ксилоза ва рибоза) олинган;
алоҳида фракцияларни ўзига жалб қилиш хусусияти (аттракция зонаси (см): катионли фракция учун – 1,0; анионли – 0,6; нейтрал – 0,8), фракциялар йиғиндисига қараганда (аттракция зонаси – 2,8 см) паст эканлиги исботланган. Катионли ва нейтрал фракцияларни аралашмасининг ўзига жалб қилиш хусусияти, катионли ва анионли фракциялар аралашмасидан ҳамда анионли ва нейтрал фракциялар аралашмасининг шу хусусиятига нисбатан баландроқ эканлиги аниқланган;
биринчи марта танлаб олинган Pseudomonas chlororaphis-66 ва Mesorhizobium ciceri-4 штаммлар асосида янги «Псевдоризобин» биопрепарати яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Псевдоризобин» 7,7 млрд. хуж/мл (Pseudomonas chlororaphis-66 – 4 млрд. хуж/мл, Mesorhizobium ciceri-4 – 3,7 млрд. хуж/мл) Ўзбекистон Республикаси Давлат кимё комиссияси томонидан «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар ва агрохимикатлар Рўйхати» га киритилган (2016.09.02. 2-6/1-33). «Псевдоризобин» биопрепаратини нўхат ўсимлигининг фузариоз вилт касаллигига қарши кулланилганда самарадорлиги 83,3%ни ташкил қилиб, шўрланиш шароитида «Псевдоризобин» нўхат ўсимлигининг ҳосилдорлигини 22% га ошишига имконини берди.