Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамбетназаров Амангелди Бисенбаевичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон Республикасида суғориладиган ерларини гидромодул районлаштиришни ва ғўза навларининг суғориш тизимларини такомиллаштириш», 06.01.02-мелиорация ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Гувоҳнома LA №0002271/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 18.11.2015/В2015.3-4.Qx212.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Авлиякулов Аваз Эронкулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти ва Андижон қишлоқ хўжалик институти, 16.07.2013.Qх/D.24.01.

Расмий оппонетларнинг  Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мирзажонов Қирғизали Мирзажонович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; Хамидов Мухаммадхон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Исашев Анваржон, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади.

Қорақалпоғистон Республикаси сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари шароитида янги истиқболли ғўза навларини мақбул суғориш тартибини ишлаб чиқиш ҳамда ҳудудларни гидромодул районлаштиришни такомиллаштиришдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари экин майдонларини гидромодул районлаштириш ва янги ғўза навларининг суғориш тартиблари такомиллаштирилган;

муаяйан мелиоратив минтақага мансуб суғориладиган  ерларда фермер хўжаликлари экин майдони ва сув тақсимоти, сизот сувлари сатҳининг ўзгариши, намликни тупроқ найчалари орқали кўтарилиш тезлиги бўйича микрогидромодул районлаштириш ишлаб чиқилган;

тупроқнинг механик таркиби, генетик қатламлар бўйича морфологик тузилиши, макро ва микроагрегатлар ўлчами, шўрланиш-суғориш-озиқа тартиби ва ғўза навларининг биологик хусусиятига боғлиқ ҳолда илдиз тизими орқали ер ости сувларидан фойдаланиш механизми аниқланган;

ғўзани «Чимбой-5018» ва «Дўстлик-2» навлари суғиоришнинг мақбул муддати, меъёри ва сув истеъмоли ҳамда даланинг сув мувозанати аниқланган ҳамда микрогидромодул районларга ажратилган;

мелиоратив минтақа тупроқлари ва гидромодул районлаштириш шароитидан келиб чиқиб, автоморф, ярим гидроморф ва гидроморф тупроқлар учун мақблу суғориш тартиблари ишлаб чиқилган;

ғўзани суғоришда тупроқ ҳавоси осмотик босими ва уни эритмаси концентрацияси камайиши, намликнинг ортиши аниқланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари экин майдонлари янгидан микрогидромодул районлаштириш ва ғўза навларини мақбул суғориш тартибларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:

ғўзанинг ўрта толали «Чимбой-5018» ва «Дўстлик-2» навларининг мақбул суғориш тартиби ишлаб чиқилган ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл, Чимбой, Кегейли, Тахтакўпир ва Қораўзак туманларида жами 19,1 минг гектар майдонга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 01.03.2016 й., 01/04-254-сон маълумотномаси). Бунда, суғориш сувлари 25-30% га тежалган ва гектаридан 2,3-3,4 центнер қўшимча пахта ҳосили олинган;

Қорақалпоғистон Республикасининг суғорма деҳқончилик шароитида сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари экин майдонлари янгидан микрогидромодул районларига ажратилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қуйи Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг 09.03.2016 й., 01/03-1-82-сон маълумотномаси). Бунда, сув истеъмолчилари уюшмасига қарашли фермер хўжаликларининг умумий сув талабидан келиб чиқиб, сувдан фойдаланиш режаси ва лойиҳаларини мазкур меъёрий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish