Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамзаев Абдушукур Худойқуловичнинг

докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг жанубида эртаги ва иккиҳосилли экинлар сифатида картошка ўстириш технологияси», 06.01.08-ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Qx134.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Остонақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти ва Андижон қишлоқ хўжалик институти, 16.07.2013.Qх/D.24.01.

Расмий оппонетларнинг  Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ахмедов Жамолхон Ходжаханович, биология фанлари доктори; Адилов Максуд Мирвоситович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори; Абдурахимов Мингжигит Каттабекович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори.

Етакчи ташкилот номи: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади.

республиканинг жанубий минтақаларида картошка генофонди нав намуналарини баҳолаш, юқори ва сифатли ҳосилдорликни,  туганакларнинг сақланувчанлигини ҳамда ташилувчанлигини таъминлайдиган эртаги ва иккиҳосилли экинлар сифатида картошка етиштиришнинг самарали агротехнологик тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

илк бор республикамизнинг жанубий  минтақаси шароитида картошка генофонди нав намуналаридан ўта эртаги, эртаги, янги ковланган туганакларидан қайта экиб иккиҳосилли экинлар сифатида  экишга мослиги, ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги, туганакларнинг сақланувчанлиги ҳамда ташилувчанлиги бўйича баҳоланган ва истиқболлилари  танланган;

эртаги картошка навларига қўйиладиган талаблар, туганакларнинг сақланувчанлигини ҳамда ташилувчанлигини баҳолашнинг такомиллаш-тирилган услублари ишлаб чиқилган;

ўта эртаги ва эртаги экин сифатида картошка ўстириш учун табиий шароитдан самарали фойдаланишга имкон берувчи ерни экишга тайёрлаш муддат ва усуллари, уруғликларни экиш муддатлари, экишга тайёрлаш усуллари, экиш чуқурликлари, мульчалаш турлари,  сидерациядан фойдаланиш, суғориш тартиби ва ўғитлаш меъёрлари ишлаб чиқилган;

вилоятнинг тоғли минтақалари шароитига мос, истиқболли навлар ажратилиб, уларни етиштиришнинг самарали технологияси ишлаб чиқилган;

жанубий минтақа шароитида такрорий ва иккиҳосилли экинлар сифатида картошкадан юқори ҳосилдорликни ва уруғлик  материаллар сифатини, ташилувчанлигини ҳамда сақланувчанлиги таъминлайдиган уруғлик материалларни олиш усуллари, қулай экиш муддати, мақбул экиш схемаси ва туп қалинликлари, ўстирувчи стимуляторлар таркиби, жадал кўпайтириш усуллари, иккиҳосилли экин сифатида етиштирилган картошка ҳосилини йиғишолди палакларни ўришнинг мақбул муддати ва усуллари ишлаб чиқилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Жанубий минтақа шароитида эртаги ва иккиҳосилли экинлар сифатида картошка генофонди нав намуналарини ўрганиш ҳамда ўстириш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:

картошкани иккиҳосилли экин сифатида етиштириш учун фойдаланиладиган ўстирувчи стимуляторлар таркиби ҳамда кўпайтириш усули бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг иккита ихтирога патентлари олинган (№ IDP 04837 ва № IAP 04698). Бу уруғликдан ва ердан самарали фойдаланиш ҳисобига бир йилда икки марта картошка ҳосили етиштириш ва уруғлик материалларни 30-35 %  тежаш имконини беради;

картошканинг янги яратилган «Яроқли-2010» нави Ўзбекистон Республикаси  ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари давлат реестрига киритилган (Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссиясининг 03.12.2010 йилдаги №310 селекция ютуғига берилган гувоҳномаси). Ушбу нав ўта эртаги, эртаги ва иккиҳосилли экинга яроқлилиги, туганакларининг яхши сақланувчанлиги ва ташилувчанлиги билан ажралиб туради;

эртаги ва иккиҳосилли экинлар сифатида картошка етиштириш технологияси 2013-2015 йиллар давомида Сурхондарё вилоятида жами  636,7 гектар  майдонга жорий қилинган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 11.03.2016 й., 02/09-375/1-сон маълумотномаси). Бунда, мавжуд технологияга нисбатан тавсия этилган навлар ва технологияни жорий этиш эвазига эртаги экин сифатида етиштирилганда 2,4-4,3 млн., тоғли шароитда 1,7-2,9 млн., иккиҳосилли экин сифатида ўстирилганда 1,1-2,1 млн. сўм қўшимча даромад олиш таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish