Sayt test rejimida ishlamoqda

Халлиева Гулноз Искандаровнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «XX аср рус шарқшунослигида ўзбек мумтоз адабиёти тадқиқи» 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва   таржимашунослик ихтисослиги бўйича (филология фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /филология фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 12.05.2015 / В 2015.1.Fil 325

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: И.Ч.Ҳаққулов, филология фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, 16.07.2013.Fil.09.01.

Расмий оппонентлар: М.С.Имомназаров, филология фанлари доктори, профессор; Д.И.Салоҳий, филология  фанлари доктори, профессор; Б.Н.Каримов, филология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот:  Шарқ қўлёзмалари институти (Санкт-Петербург)

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

   II. Тадқиқотнинг мақсади: XX аср рус шарқшунослигида ўзбек мумтоз адабиёти тадқиқини маданий-адабий, тарихий-ижтимоий жараёнлар билан боғлиқликда қиёсий жиҳатдан  очиб бериш ва рус олимларининг адабий-эстетик  қарашларини  объектив баҳолашдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

рус шарқшунослигида ўзбек мумтоз адабиётига қизиқиш ва илмий ёндашувнинг шаклланиш босқичлари илк бор қиёсий адабиётшуносликнинг янги йўналиши – микрокомпаративистика методологияси асосида очиб берилган;

биринчи марта эдицион  тадқиқ ва бадиий матн таҳлили хусусияти  ижтимоий-синкретик, компаративистик ва структур-семантик йўналишдаги илмий изланишлар заминида ёритилган;

ўзбек мумтоз шоирларининг дунё адабиёти ривожи ва такомилига, шарқона ижтимоий-адабий  тафаккур, лирик жанрлар тараққиёти, образ яратиш ва санъаткорлик маҳорати кабилар юзасидан қўшган ҳиссаси ҳақидаги  рус шарқшуносларининг адабий-эстетик қарашлари илк бор архив материаллари билан асосланган;

ўзбек мумтоз адабиётига оид чоп этилган ва илмий доирага киритилмаган муайян манбаларнинг маданий-адабий, ижтимоий ва коммуникатив моҳияти илк бор маданиятлараро мулоқот ва рецепция ракурсида очиб берилган;

XX аср рус шарқшунослигидаги айрим  таржима, талқин, тақриз ва умумий назарий хулосаларидаги фактик-матний нуқсонлар  биринчи марта архив манбалари асосида объектив баҳоланган.       

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон Фармонида белгиланган вазифаларни  ижросини таъминлаш мақсадида Алишер Навоий номидаги адабиёт музейида ташкил этилган “Алишер Навоий ва жаҳон”  номли   экспозицияда диссертация илмий натижаларидан фойдаланилган. Жумладан, Навоий ижодининг рус шарқшунослигида ўрганилиши билан боғлиқ муҳим архив ҳужжатлари, 152-фонд материаллари  ва диссертантнинг  илмий-назарий  қарашлари биринчи марта тақдимот қилинган ( Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2016 йил 26 майдаги 3/1255-723-сон маълумотномаси).  Экспозицияда илмий натижанинг қўлланилиши жаҳон  навоийшунослигининг янги қирраларини  баҳолаш имконини берган;

тадқиқот давомида   ишлаб чиқилган, асосланган ва такомиллаштирилган методика ва усуллар тизими Ўзбекистон  Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёти институтида бажарилган  ФА-Ф1-ГО39 рақамли  «Алишер Навоий» ва «Абдулла Қодирий қомусларини яратиш» мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасининг рус шарқшунослари билан боғлиқ қисмига татбиқ қилинган.  Жумладан, «Алишер Навоий» қомусидаги М.Никитский, А.Н.Самойлович, Е.Э.Бертельс, А.К.Боровков, С.А.Волин, Б.А.Вадецкий каби жами рус олимлари ҳақидаги маълумотлар диссертация натижалари асосида ёритилган (ФТК нинг 02.03.2016 йилдаги № 03-13/138 сонли маълумотномаси). Натижада «Алишер Навоий» қомуси шоир ҳақидаги илм аҳлига номаълум  материаллар билан бойитилган;

диссертантнинг таҳрир, таҳлил, талқин, таржима, қиёс, баҳо,  эдиция, онлайн поэзия каби адабиётлараро мулоқот билан боғлиқ назарий хулосалари  Ўзбекистон  давлат жаҳон тиллари университетида бажарилган  ИТД-1-119  рақамли  «Ўзбек адабиёти антология-сини инглиз тилига таржима қилиш ва адабиётлараро коммуникация муаммолари» мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасига  жорий қилинган (ФТК нинг 02.03.2016 йилдаги № 03-13/138 сонли маълумотномаси). Таклиф қилинган тавсия ва хулосалар  адабиёт соҳасидаги халқаро адабий алоқалар тараққиётига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish