Sayt test rejimida ishlamoqda

Элмуродов Бозорбой Актамовичнинг

докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бузоқ ва қўзиларнинг аралаш бактериал касалликларининг патоморфологик диагностикаси ҳамда қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш», 16.00.02-ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси. ветеринар акушерлиги ва ҳайвонлар репродукцияси биотехникаси (ветеринария фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /ветерианрия фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.5.V.21.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ибодуллаев Фатхулло Ибодуллаевич, ветеринария фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти, Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институти, 16.07.2013Qx/V25.01.

Расмий оппонетларнинг  Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Дилмуродов Насриддин Бабақулович, ветеринария фанлари доктори; Илясов Азиз Саидмуродович, биология фанлари доктори; Тешаев Шуҳрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади.

чорва ҳайвонлари орасида кенг тарқалган колибактериоз, сальмонеллёз ва пастереллёз касалликларини аралаш ҳолда учрашини аниқлаш, ташхис қўйиш, даволаш ҳамда олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

илк бор республикамиз қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида турли  хил  қўзғатувчиларни  аралаш ҳолда кечиши, тарқалиши, эпизоотик ҳолати ҳамда табиий шароитда касалланиши аниқланган;

ҳар бир  касалликнинг клиник белгилари, патологоанатомик ва патогистологик ўзгаришлари ҳамда бактериологик текшириш натижалари аниқланган;

бузоқлар ва қўзиларда аралаш бактериал касалликларга ўз вақтида ташхис қўйиш ҳамда дефференциал диагностикаси ишлаб чиқилган;

колибактериоз, салмонеллёз ва пастереллёз касалликларини биргаликда, бир вақтнинг ўзида даволаш услуби яратилган;

бузоқ ва қўзиларда аралаш бактериал (пастереллёз ва диплококкоз) касалликларнинг олдини олиш натижалари ишлаб чиқилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Чорва ҳайвонларининг аралаш бактериал касалликларининг патоморфологик диагностикаси ҳамда қарши кураш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:

қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг пастереллёз касаллигига қарши ГОА формол вакцина ва қўйларнинг диплококкозининг махсус профилактикаси учун инактивацияланган кўп валентли вакцина ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг иккита ихтирога патентлар олинган (№IAP 04097 ва №IAP 2013 0015);

қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг пастереллёз касаллигига қарши гидроокисалюминли формол вакцинани ва чорва ҳайвонларини колибактериоз, сальмонеллёз ҳамда пастереллёз касалликларига қарши гипериммун қон зардобини чорва ҳайвонларига қарши қўллаш бўйича гувоҳнома олинган (Давлат ветеринария бош бошқармасининг 03.05.2016 й., №48-4-719-сон маълумотномаси);

чорва ҳайвонларини колибактериоз, сальмонеллёз ва пастереллёз касалликларини даволаш учун мазкур касалликларга қарши гипериммун қон зардоби, ушбу касалликларни олдини олувчи вакциналар 2010-2015 йиллар давомида Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилоятлари чорвачилик хўжаликларида  қўлланилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 05.05.2016 й., 02/12-638-сон маълумотномаси). Бактериал касалликларга патоморфологик тезкор ташхис қўйиш усули қўлланилиши, даволаш ва қарши кураш чораларини яхшиланиши ҳисобига бузоқ ва қўзиларнинг мазкур касалликлар билан зарарланиш даражаси 1,5-2,0 мартага камайган  йиллик иқтисодий самара 122 млн. сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish