Sayt test rejimida ishlamoqda

Муратова Нигора Джураевнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳакида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Репродуктив ёшдаги аёлларда бачадон миомасини даволаш тактикасини танлашга замонавий ёндашувлар», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари)

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим изланувчи/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.3-4.Tib10

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт
институти, 16.07.2013.Tib.18.01.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Леваков Сергей Александрович тиббиёт фанлари доктори, профессор; Пахомова Жанна Евгеньевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арипова Тамарахон Уктамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: «Академик В.И.Кулаков номидаги акушерлик, гинекология ва перинатология илмий маркази» Федерал давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси)

Диссертация йўналиши:амалий ахамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади. Миоматоз тугунлар ҳар хил турларининг ривожланишида бошқарувчан иммун механизмлар кўрсаткичларини уларнинг пролифератив фаоллигига боғлиқ ҳолда аниқлаш ва репродуктив ёшдаги аёлларда бачадон миомасини аъзони сақловчи дифференциал даволаш ҳамда асоратлар профилактикаси тактикасини такомиллаштиришдан иборат. 

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

миоманинг пролифератив фаоллигига кўра яллиғланишга хос ва яллиғланишга қарши цитокинлар дисбаланси, эндотелиал ўсиш омили (VEGF) хусусиятлари аниқланган;

миоматоз жараён пролиферацияси хавфи, операциядан кейинги даврда эса тугунларнинг рецидиви хавфи даражасини баҳолаш учун иммунологик маркерлар аниқланган;

миома ривожланишида трансформацияловчи TGF-β2 ўсиш омилининг цитотоксик ва проапоптотик таъсири дозага боғлиқлиги исботланган;

допплерометрияда миоматоз тугунлар қон билан таъминланиши даражаси тугун турини аниқлаш ва даволаш самарадорлигини мониторинг қилиш учун маркер ҳисобланиши исботланган;

илк марта миоматоз тугунлар турига, аёлнинг ёшига, репродуктив функцияси ҳолатига, миоманинг клиник белгилари бор-йўқлигига боғлиқ ҳолда бачадон миомасини дифференциалланган индивидуал даволаш усули таклиф қилинган, миома симптомсиз кечаётган ёш аёлларда анъанавий кузатиш тактикасига қараганда фаол даволаш тактикаси самаралироқ эканлиги исботланган;

бачадон миомали беморларда уларнинг репродуктив фаолиятини тиклаш учун агонистлар (а-ГнРГ) ҳамда прогестерон рецепторларининг селектив модуля­торларини қўллаган ҳолда аъзони сақловчи комплекс даволаш усули ишлаб чиқилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Репродуктив ёшдаги аёлларда бачадон миомасининг даволаш тактикасини танлашга замонавий ёндашув юзасидан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан: Фарғона вилояти перинатал маркази ва Андижон вилояти перинатал маркази гинекологик бўлимлари фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 4 декабрдаги 8н-3/25-сон маълумотномаси). Текшириш алгоритмининг амалиётга жорий этилиши радикал операциялар частотасини 30% га камайтириш, 80% ҳолатда репродуктив аъзони сақлаш ва 36,4% ҳолатда фертилликни тиклаш имкониятларини яратди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish