Рахимова Дилорам Алимовнанинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳакида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Сурункали ўпкаланган юракда ўнг қоринчанинг структур-функционал ҳолати ва нейрогуморал, вегетатив факторларнинг бошқарилиши» (патогенетик ва терапевтик хусусиятлари), 14.00.06 – Кардиология, 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари)
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 31.03.2016/В2016.1.Tib205
Илмий маслаxатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Аляви Анис Лютфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Убайдуллаев Абдулла Мухаррамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси ФА академиги.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, 16.07.2013.Tib.19.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ярмухамедова Гульнора Хабибовна, тиббиёт фанлари доктори; Захидова Машхура Зияматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аралов Неъмат Равшанович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аxамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сурункали ўпка-юрагида ўнг қоринчанинг ремоделланиш ва нейрогуморал, вегетатив факторларнинг бошқарилиши ҳолатини аниқлаш ҳамда дифференциал даволаш тактикасини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор юрак ўнг қоринча ремоделланиши, клиник кечишининг хусусиятлари, нейрогуморал ҳамда психовегетатив ҳолат ва ҳаёт сифати кўрсаткичларнинг СОЎК ва БАли беморларда бронхообструктив бузилишлар даражасига боғлиқлиги асосланган ва азот оксиди стабил метаболитлари (SMNO), қоннинг кислород билан сатурацияси пасайиши, клиник ҳолатнинг оғирлашуви ва СЎЮ авжланишини белгилаши аниқланган;
тўқима гипоксияси шароитида ўзгаришга учраган эндотелий функцияси, антиоксидант ҳимоя ва юрак ўнг қоринчаси адаптацияланган механизми ремоделланиш ўзгаришларининг, енгил даража СОЎК бўлган беморлар билан бронхиал астма ўрта ва оғир поғонасидаги кўрсаткичларининг мослиги исботланган;
нейрогуморал механизмлар ва психовегетатив ҳолат бузилишлари ўпка артериал гипертензияси ва ЎҚ дилатация/гипертрофияси авж олишининг оғирлигини белгиловчи асосий детерминантлардан ҳисобланиши исботланган;
СЎЮ бўлган беморлар даволанишини оптималлаштиришга ёрдам берувчи комплекс терапияга даво режасига β-блокатор (небиволол) ва калций антогонистини (амлодипин) киритиш ёндашуви асосланган;
даволаш режасига қўшимча озонотерапияни киритилганда эндотелий функцияси ҳолатига аҳамиятли таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
СОЎК ва бронхиал астмада СЎЮни эрта ташҳислаш, прогнозлаш мезонларини аниқлаш ва даволашнинг унумли усулларини қўллаш соғлиқни сақлаш тизими амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси 1-сон клиникаси, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази клиникаси, Тошкент шахар 1-сон клиник шифохонаси, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази клиникаси фаолиятига тадбиқ этилган. (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 17 мартдаги 8Н-Н/7-сон ва 2016 йил 10 февралдаги 8Н-3/43-сон маълумотномалари). Тадқиқот натижалари СЎЮ бўлган беморларда эндотелий дисфункциясини эрта ташҳислаш ва фармакотерапиясини оптималлаштириб, касаллик кечиши, прогнози ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.