Ирисметов Муроджон Эргашевичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Тизза бугимини ёзувчи контрактураларининг диагностикаси, даволаш ва реабилитацияси», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.5.Tib452
Илмий маслаҳатчи: Азизов Мирхаким Жавхарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Травматология ва ортопедия илмий текшириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, 16.07.2013.Tib.20.01.
Расмий оппонентлар: Орлецкий Анатолий Корнеевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Байбеков Искандар Мухамедович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Жураев Ахрор Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Республика травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази» Давлат ташкилоти Беларус Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тизза бўғими ёзувчи контрактураларини ташхислаш усулларини оптималаштириш йўллари билан даволаш натижаларини яхшилаш, оптимал оператив даволаш усулларини ва операциядан кейинги беморларни олиб бориш усулларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тизза бўғими ёзувчи контрактураси бўлган беморлар учун оптимал оператив кириш йўли ва янги юқори самарадор оператив тиклаш усули клиник амалиётда ишлаб чиқилган;
тизза бўғимида мобилизацияловчи операция билан биргаликда бўғим юзаларини консервирланган аллоген киндик тўқимаси билан артропластика қилиш операцияси ишлаб чиқилган;
тизза бўғими жарохатдан кейинги турғун ёзувчи контрактураси билан оғриган беморларни комплекс клинико-инструментал текшириш диагностикасида МСКТ ва артроскопия клиник асосланган ҳолда биргаликда қўлланиши асослаб берилган;
бўғим ичи ва бўғимдан ташқари травмалардан сўнг сон ва тизза бўғими юмшоқ тўқималарининг гистоморфологик ҳолати ўрганилган ҳамда иммобилизация фонида ёзувчи контрактура ривожланишида тизза бўғими дренаж фаолияти бузилишининг патогенетик аҳамияти асослаб берилган;
тизза бўғимида капсула дефекти бўлган ҳолларда янги мобилизацияловчи ва капсулопластика операция усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тизза бўғимини ёзувчи контрактураларининг диагностикаси, даволаш ва реабилитацияси асосида: «Тизза бўғими ёзилган контрактураларини хирургик даволаш усули»га Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг иҳтирога патент олинган (IAP 03898, 2009). Бу усул бўғим юзаси гиалин қаватининг тезроқ регенерацияланиш имконини беради; «Тизза бўғимининг ёзувчи контрактурасини жарроҳлик йўли билан даволаш усули»га Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг иҳтирога патент олинган (IAP 04110, 2010). Бу усул тизза бўғимида операциядан кейинги яранинг тезроқ бирламчи битишига ва харакатларни эрта бошлашга имкон беради; «Тизза бўғими ёзилувчи контрактураларини жаррохлик йўли билан даволаш усули»га Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг иҳтирога патент олинган (IAP 04870, 2011). Бу усул бўғимининг букилиш амплитудасини оширади; амалиётга, жумладан, Травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот институти, Тошкент вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси, Тошкент тиббиёт академияси клиникасида татбиқ қилинди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2016 йил 5 майдаги 8н-д/9 маълумотномаси). Ўтказилган тадқиқотлар «яхши» узоқ муддатли натижаларни 66,1% дан 90,8% гача ошириш имконини берди.