Убайдуллаева Зебинисо Алишеровнанинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Пневмония билан касалланган болаларда цефалоспорин қатори антибиотикларидан оқилона фойдаланишга фармакоиқтисодий ёндашув», 15.00.01–Дори технологияси ва фармацевтика ишларини ташкил этиш (фармацевтика фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчи/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Far2.
Илмий маслаҳатчи: Зайнутдинов Хикматилла Суннатович, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, 16.07.2013.Far.21.01.
Расмий оппенентлар: Асадов Саъдулла Исматович, фармацевтика фанлари доктори; Тростянский Дмитрий Валерьевич, иқтисодиёт фанлари доктори; Джубатова Роза Спановна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда пневмонияни интенсив даволаш босқичида цефалоспорин қаторидаги антибиотиклардан фойдаланиш самарадорлигини фармакоиқтисодий баҳолашнинг назарий-услубий асосларини такомиллаштириш ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дори-дармонлар билан даволашнинг фармакоиқтисодий усулларини бахолаш, медикаментоз даволашнинг альтернатив вариантларини ва уларни бахолаш мезонларини самарадорлигини аниқлашнинг асосий принциплари асосланган ва шакллантирилган;
болаларда пневмонияни даволаш учун антибиотиклардан оқилона фойдаланишни фармакоиқтисодий баҳолаш методикаси ишлаб чиқилган;
дори-дармон препаратлари бозорида трансакция харажатлари таҳлилини қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
соғлиқни сақлаш миллий мезонларига татбиқан HTA методологияси такомиллаштирилган ҳамда пневмония билан касалланган болаларни даволаш харажатларининг самарадорлигини фармакоиқтисодий баҳолаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
дори-дармонлар билан даволашни фармакоиқтисодий баҳолаш, дори-дармонлар билан даволашнинг муқобил вариантлари ва улар самарадорлигини баҳолаш мезонларини аниқлашнинг асосий принциплари ва усулларидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 6май 234-сон буйруғи билан тасдиқланган “Дори воситаларидан оқилона фойдаланиш” услубий тавсияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Бу тиббиёт ташкилотларига инсонлар саломатлигининг ўзгаришини прогноз қилиш, даволаш харажатларини қисқартириш баробарида унинг сифатини оширган ҳолда бир вақтда инсонларга самаралироқ ёрдам кўрсатиш имконини берган;
болаларда пневмонияни даволашда антибиотиклардан оқилона фойдаланишни фармакоиқтисодий баҳолаш методикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 27декабрь 443-сон буйруғи билан тасдиқланган Вояга етмаган болалар учун дори воситаларининг асосий рўйхатини тайёрлашда фойдаланилган. Республика ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт педиатрия маркази ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг клиник амалиётига жорий этилиши дори-дармон препаратлари бозорини баҳолаш ва болаларда пневмонияни даволаш учун энг мақбул схемани аниқлаш имконини берган. Натижада касалларнинг стационарда бўлиш муддатлари ва уларда асоратлар пайдо бўлиши хавфи қисқарган;
тиббий технологияларни баҳолашнинг соғлиқни сақлаш миллий мезонларига мувофиқ такомиллаштирилган методологияси (HTA) пневмония билан касалланган болаларни даволаш харажатларининг самарадорлигини фармакоиқтисодий таҳлил қилиш инструментарийси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 18 сентябрь 8-Н-р/304-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ёш болаларда шифохонага боғлиқ бўлган пневмонияни даволашга замонавий ёндашувлар” услубий тавсияларда фойдаланилган. Диссертация тадқиқотининг тавсиялари асосида Республика ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт педиатрия маркази, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси ва вилоят, шаҳар кўп тармоқли болалар касалхоналари учун формулярлар яратилган.