Ашурова Дилфуза Ташпулатовнанинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ўзбекистон Республикаси регионларида беш ёшгача бўлган болаларнинг ўсиш ва ривожланиш хусусиятлари», 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари)
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди /.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.5.Tib388.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ахмедова Дилором Ильхамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, 16.07.2013.Tib.18.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Шамсиев Ф.М., тиббиёт фанлари доктори, профессор; Долгов В.В., тиббиёт фанлари доктори; Каримджанов И.А., тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Академик И.П. Павлов номидаги Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети» федерал давлат бюджет ташкилоти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: беш ёшгача бўлган болаларнинг жисмоний ривожланиш хусусиятларини хамда улар орасида овқатланишни яхшилашга доир дастурларни замоновий ташкилий-услубий ёндашуви асосида аниқлаш ва яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ЖССТ тавсия этган янги стандартлар асосида беш ёшгача бўлган болалар жисмоний ривожланиши кўрсаткичлари (узунлиги/бўйи, вазни, тана вазни индекси), динамик ўсиши қонуниятлари, шунингдек, болалар овқатланиш бузилиш шаклларини мониторингини баҳолаш;
болалар овқатланиши, ўсиши ва ривожланишидаги бузилишларга олиб келувчи омиллар (туғилгандаги кам вазнлик, кўкрак сути билан эмизишдаги, айниқса илк 6 ойгача истисносли кўкрак сути билан эмизишдаги камчиклари, ҳаётий мухим микронутриентларни танқислиги, касалланиш, атроф-муҳит) таъсири аниқланган;
кам вазнда туғилган чақалоқлар гормонал адаптацияси ҳамда асосий касалликлари (бронхобструктив синдром, зотилжам) овқатланиш бузилишлари бўлган болаларда иммунологик кўрсаткичлари аниқланган;
республикада болалар жисмоний ва интеллектуал ривожланиши меъёрини таъминловчи ҳаётий муҳим микронутриентлар (темир моддаси ва А витамини) танқислиги профилактикаси бўйича амалга оширилаётган дастурлар самарадорлиги баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бешёшгача бўлган болаларнингжисмоний ривожланиш хусусиятларини хамда улар орасида овқатланишни яхшилашга доир дастурларни замоновий ташкилий-услубий ёндашуви асосида қилинган изланишлардаги олинган илмий натижалар “Беш ёшгача бўлган болаларнинг ўсиши ва ривожланиши” методик қўлланма асосида соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт педиатрия институти клиникаси, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази, худудлардаги Қишлоқ врачлар пунктлари (ҚВП), оилавий поликлиникалар, марказий туман/шахар кўп тармоқли поликлиникалар фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг 2016 йил 7 январдаги 8НЗ/32-сон маълумотномаси). Илмий натижалар асосида тегишли тиббийғташкилий чора-тадбирларни мақсадли ташкил қилиниши натижасида болаларни Қишлоқ врачлар пунктларига мурожаат қилиши 1,8 мартага ва госпитализация частотасининг камайишига имкон берган.