Редькин Павел Витальевичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри:«Когерент нурланишнинг юқори гармоникалари резонанс генерациясига кўпэлектронли эффектлар ва заррачалар концентрациясининг таъсири», 01.04.11 – Лазер физикаси (физика-математика фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: (Гувоҳнома рақами LA № 0000394).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.3-4.FM117.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Физика-техника институти, Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ва Самарқанд давлат университети ҳузуридаги 16.07.2013.FM/T.12.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик кенгаш.
Илмий маслаҳатчи: Ганеев Рашид Аширович, физика-математика фанлари доктори.
Расмий оппонентлар:Усманов Тимур Бекмурадович физика-математика фанлари доктори, профессор; Юсупов Джавдат Бакиджанович физика-математика фанлари доктори; Азаматов Закир Тахирович физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори гармоника резонанс генерацияларига заррачалар концентрацияси ва кўпэлектронли эффектларнинг таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўпэлектронли эффектларнинг резонанс сатҳда ион электрони уйғотилиши билан ионда тезланиш билан ҳаракатланувчи электроннинг ноэластик сочилиши натижасида юқори резонанс гармоника генерацияларига олиб келиши кўрсатилган;
юқори гармоника резонанс генерацияси бўйича тажриба натижаларини тушунтириш ва оптимал дамлаш ҳамда қиздирувчи импульслари ҳисоби асосида юқори гармоника резонанс генерацияси жараёнини оптимал-лаштириш имконини берувчи юқори гармоника резонанс генерацияси механизми таклиф этилган;
бир каррали ионлашган муҳитларда ўтишларга асосланган юқори гармоника резонанс генерацияларини кузатиш учун ионлашмаган муҳитлардан истиқболли муҳит сифатида фойдаланиш таклиф этилган;
эндоэдрал фуллеренлар С60+In ва C60+Sb да С60 молекуласи қобиғи плазмон ютилиш максимумлари силжиши ва киритилган яримўтказгичлар ион резонансларига мувофиқ ва кучайувчи гуруҳ гармоника резонанс генерацияларининг янги плазмон ютилиш максимумларига силжишининг назарий ҳисоблаш натижасида эндоэдрал фуллеренлар аралашмасининг буғланиши орқали ҳосил қилинган лазер плазмасида гуруҳ гармоникаларини бир текис кучайтириш имконияти кўрсатилган;
давомийлиги катта бўлган қиздирувчи импульс ёрдамида, лазер абляцияси жараёнида олинган плазмада атомлар, ионлар ва эркин электронлар концентрациясини фазалар мувофиқлаштирилганда юқори гармоникалар гурухи кучайишини ҳисобга олишга асосланган назарий аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
10 ва 8 пикосекунд узунликга эга импульслар абляцияси ёрдамида углерод плазмасида зарралар концентрацияси ошиши билан частотани ўзгартириш эффективлигини чекланиш механизми аниқланган;
резонанс ва фазалар квази мослашиши шароитларини мувофиқлашиши плато соҳасида алоҳида гармоникалар самарадорлигини 1000 марта кучайтиришга олиб келувчи берилган концентрацияда ионлашиш даражаси ва қиздирувчи импульс давомийлиги ўртасидаги боғланиш қонуниятини аниқлаш усули таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация ишида ишлаб чиқилган лазер абляцияси ёрдамида хосил қилинувчи плазмалар характеристикаларини аниқлаш методологияси ҳамда юқори гармоникалар резонанс генерациясини кучайтириш усули 14G0206 «Япония жамиятининг Ижодий илмий тадқиқотларга кўмаклашиш гранти»ни бажаришда индийнинг лазер плазмасида резонанс гармоникалари кучайишини тушунтириш учун ишлатилган (Саитама тиббиёт университети қошидаги Илғор тиббиёт лазерлар ва офтальмология марказининг 2016 йил 26 февралдаги маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланиши камёб материаллар ва энергия сарфланганда резонанслар гармоникаси интенсивлигини 10 марта кучайишини таъминлаган.