Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамракулов Зоҳидбек Абдусамадовичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хом ашёлар асосида кальций-магний хлоратли дефолиант олишнинг технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Гувоҳнома, LA №0002365/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 18.11.2015/В2015.3-4.Т562.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Тухтаев Сайдиахрал, кимё фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси ФА академиги.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази, Тошкент кимё-технология институти ва Тошкент давлат техника университети, 16.07.2013.K/T.14.01.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Намазов Шафоат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор; Усманов Султан Усманович, техника фанлари доктори, профессор; Жуманиязов Махсуд Жаббиевич, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади.

маҳаллий доломит минералини хлорид кислотаси билан парчалаб, ҳосил бўлган маҳсулотни натрий хлорати билан конверсиялаш орқали кам заҳарли ва юқори самарали янги дефолиант олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

илк бор импорт бишофит ўрнига маҳаллий доломит минералларни хлорид кислотаси ёрдамида парчалаб олинган хомашё асосида янги кальций-магний хлоратли дефолиант олиш имкониятлари аниқланган ва принципиал технологик тизими ишлаб чиқилган;

доломит минералларини хлорид кислотаси ёрдамида парчалаш жараёнининг мақбул технологик кўрсаткичлари аниқланган, унга кўра, HCl концентрацияси 31,0%, ўзаро таъсирлашув вақти 30-35 дақиқа, жараёндаги ҳарорат 30-40°С, CaO ва MgOни эритмага ўтиш даражаси 99,42-99,60% лиги исботланган;

илк бор кальций, магний ва натрий хлоридлари ва хлоратларидан иборат бўлган мураккаб сувли системалардаги компонентларнинг ўзаро таъсирлашуви бўйича янги маълумотлар олинган, улар асосида политермик эрувчанлик диаграммалари қурилган ҳамда янги кальций-магний хлоратли дефолиант олиш мумкинлиги илмий асосланган;

кальций, магний хлорид эритмасини натрий хлорати билан конверсиялаш жараёнинг мақбул кўрсаткичлари аниқланган;

конверсия жараёнининг фаолланиш энергияси, реакция тартиби ва тезлик константаси аниқланиб, уларнинг ҳароратга боғлиқлик тенгламалари келтириб чиқарилган, натижада янги турдаги кальций-магний хлоратли дефолиант олиш технологияси яратилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

«ФанДеф» дефолианти Ўзбекистон Республикаси Давлат кимё комиссияси томонидан қишлоқ хўжалигида қўллаш учун руйхатга олинган (2016 йил 13 апрелдаги 2-5-60 сон маълумотнома) ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан атроф-муҳит муҳофазаси ва аҳоли соғлиғини сақлаш бўйича методик тавсияномаси тасдиқланган (18.11.2015 йил, №012-3/0278). Бунда кальций-магний хлоратли дефолиантнинг ўткир заҳарлилик кўрсаткичи IV-синфга мансублиги ҳамда фақат тери қатламларига ўта кучсиз таъсир этиши кўрсатилган;

кальций-магний хлоратли дефолиант олиш технологияси «Фарғонаазот» акционерлик жамиятида амалиётга тадбиқ этилиб, 1100 кг тажриба-синов намунаси ишлаб чиқарилган («Фарғонаазот» акционерлик жамиятининг  2016 йил 8 январдаги 37/97-сон маълумотномаси). Тавсия этилган технологияда четдан валюта эвазига келтириладиган бишофит ўрнига маҳаллий хомашё – доломитдан фойдаланиш орқали янги турдаги самарали кальций-магний хлоратли дефолиант ишлаб чиқарилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish