Sayt test rejimida ishlamoqda

Воҳидова Нойира Раҳимовнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Bombyx mori хитозани полимерметаллкомплекслари ва хитозанбарқарорлаштирилган d-элементлар нанозаррачаларининг синтези, хоссалари ва қўлланилиши», 02.00.06–Юқори молекуляр бирикмалар; 02.00.12–Нанокимё, нанофизика ва нанотехнология (кимё фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /кимё фанлари номзоди /.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 31.03.2016/В2016.1.К16.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Рашидова Сайёра Шарафовна, кимё фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси ФА академиги.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази, Тошкент кимё-технология институти ва Тошкент давлат техника университети, 16.07.2013.K/T.14.01.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Джардималиева Гулжиан Искаковна, кимё фанлари доктори, профессор; Бабаев Туйғун Мирзааҳмедович, кимё фанлари доктори, профессор; Умаров Абдусалом Вахитович, техникафанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

  II. Тадқиқотнинг мақсади макролиганд Bombyx moriхитозани ва d-металлар асосидаполимерметаллкомплекслар, шунингдек, хитозанбарқарор-лаштирилган Co, Cu ва Agнанозаррачаларини олиш, уларнинг шаклланиши ва хоссаларининг ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

илк бор Bombyx moriХЗ ҳамдаСu2+ ва Со2+ионлари асосидагиПМКларнинг йўналтирилган синтезига имкон берадиган реакциянинг мақбул шароитлари аниқланган ва реакция рН ни ўзгартириш йўли билан турли таркибли ПМК олиш мумкинлиги исботланган;

илк бор рН=4-5 да макролиганд – Bombyx moriХЗ Сu2+ ва Со2+ ионлари билан таъсирлашиб, металл ионларининг ХЗ билан микрокапсулаланиши ҳисобидан наноструктурали ПМК ҳосил қилиши кўрсатилган;

илк бор алифатик алканоллар ва натрий цитрати иштирокида хитозанбарқарорлаштирилган Cu, Co ва Ag НЗ лариолинган ва ХЗ нинг самарали барқарорлаштирувчилик хоссалари аниқланган;

ҳарорат, вақт, Ме2+/ХЗ ва қайтарувчи агент миқдорини ўзгартириш билан хитозанбарқарор-лаштирилган Cu, Co ва AgНЗ лариўлчамини ҳамда уларнинг полимер матрицада ўлчам бўйича тақсимланишини бошқарадиган синтез воситалари ишлаб чиқилган;

ХЗ нинг d-элементлар билан комплекс ҳосил қилишининг ҳамда металл НЗ ларининг шаклланиши ва барқарорлашувининг ўзига хос хусусиятлари, реакциянинг эҳтимолга яқин механизмларива мақбул синтез шароитлари аниқланган;

ХЗ асосида биологик фаол ПМК лар ва наноструктурали комплекслар олишнинг асосий шароитлари, уларнинг тузилиши, бактерицидлик ва фунгицидлик хоссалари аниқланган ва улар асосида янги авлод препаратлари яратиш имкониятлари асосланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Bombyx mori ХЗ ва d-металлар асосида наноструктурали комплекслар синтез усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

алифатик алканоллар иштирокида металл сақловчи полимер нанокомплексларини олиш усули бўйича Ўзбекистон Республикасининг ихтирога патенти (№IAP 05212) олинган. ХЗ-Ag нанокомплекслари ветеринария амалиётида бактериал касалликларни самарали даволаш имконини берган;

қайтарувчи агентлар иштирокисиз металл сақловчи полимер нанокомплексларини олиш усули учун Ўзбекистон Республикасининг ихтирога патенти (№ IAP B 05213) олинган. Натижада ХЗ-Cu комплекси асосида ғўза вилтини олдини олиш ва даволашда қўлланиладиган фунгицид яратилган;

ХЗ-Cu комплекслари Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг Бухоро филиалида фунгицид сифатида қўлланилган. Хитозанбарқарорлаштирилган кумуш НЗ лари Ветеринария илмий-тадқиқот институти ёш чорва молларида колибактериоз касаллигининг олдини олиш ва даволашда қўлланилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 27 апрелдаги 02/12-584-сон маълумотномаси). Ушбу юқори самарали, полимер таркибли бактерицид ва фунгицид хоссага эга препаратларни ишлаб чиқариш импорт ўрнини босади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish