Анорбаев Азимжон Раимкуловичнинг
докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Агробиоценозда тунламлар популяцияси сонини бошқаришда трихограмма (Hymenoptera: Trichogrammatidae) турларининг аҳамияти», 06.01.09–ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Гувоҳнома рақами LA 0002548/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 31.03.2016/В2016.1.Qx230.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сулаймонов Ботиржон Абдушукурович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалик институти, 16.07.2013.Qx.22.01.
Расмий оппонетларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Азимов Джалалиддин Азимович, биология фанлари доктори, профессор, академик; Махмудходжаев Нажмиддин Мавлянходжаевич, биология фанлари доктори, профессор; Шамуратова Нагима Генжемуратовна,қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
қишлоқ хўжалиги экинларида учрайдиган тунламлар сонини бошқаришда экстремал шароитга мос трихограмма турини танлаш, интродукциялаш, иқлимлаштириш, ялпи кўпайтириш ва тарқатиш усулларини такомиллаштириш ҳамда экинлар ҳосилини сақлаб қолиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тунлам турларининг экинларда учраш даражаси, ғўза тунламининг асосий паразитлари ва уларнинг ўзаро нисбати аниқланган;
мамлакатимиз учун трихограмманинг янги Trichogramma chilonisIshii тури интродукция қилинган, иқлимлаштирилган ва биологик ҳусусиятлари аниқланган;
интродукцион Trichogramma chilonis тури махаллий турлар билан таққосланган, унинг турли маҳаллий тангачақанотли зараркунанда турларида биологик кўрсатгичлари аниқланган;
мамлакатимизда трихограммани лаборатория шароитида сунъий озиқа (in vitro) ёрдамида кўпайтириш усули ишлаб чиқилган;
мамлакатимизда трихограммани қадоқлаш ва зарарли тунламларга дала шароитида қўллашнинг самарали технологияси ишлаб чиқилган;
агробиоценозда трихограмманинг биологик фаоллигига таъсир этувчи экологик, антропоген омиллар аниқланган, тунламларга қарши қўлланиладиган инсектицидларнинг трихограмма паразитига таъсири аниқланиб, кам таъсирга эга турлари ишлаб чиқаришга тавсия этилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
трихограммани кўпайтиришнинг самарали, ресурстежамкор усули «Трихограмма ўстириш учун сунъий озуқа» бўйича Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 0052). Трихограммани ўстиришнинг ихтиро қилинган усули амалдаги усулга нисбатан 4-5 баробар ресурстежамкор ҳисобланади;
ўсимликларни ҳимоя қилиш амалиётида қўллаш учун интроукцион Trichogramma chilonis тури Сирдарё вилояти Мирзаобод, Гулистон, Оқ олтин туманлари, Андижон вилояти Балиқчи, Андижон туманлари, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ туманлари биолабораторияларига ҳамда пахтачилик, сабзавотчилик фермер хўжаликлари экинларида тунламлар популяцияси миқдорини бошқариш мақсадида жами 56 минг гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 08.04.2016 й., 02/90-512-сон маълумотномаси). Бунда, ғўза экинининг ҳар гектаридан ўртача 4,7-6,2 центнер, помидордан 26,5-33,7 центнер ҳосил сақлаб қолинган.