Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимова Марета Мухарбековнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Сульфонилмочевина ҳосилаларига мансуб айрим антидиабетик препаратларнинг кимё-токсикологик хоссалари», 15.00.02 – фармацевтик кимё ва фармакогнозия (фармацевтика фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /фармацевтика фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Far21.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти, Тошкент шаҳар суд-тиббий экспертиза бюроси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, 16.07.2013.Far.21.01.

Расмий оппенентлар: Таджиев Мансур Азизович, фармацевтика  фанлари доктори, профессор; Зайнутдинов Ҳикмат Суннатович, фармацевтика  фанлари доктори, профессор; Искандаров Алишер Искандарович, тиббиёт  фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади айримсульфонилмочевина ҳосилаларини биологик суюқликлар ва объектларда суд-кимё экспертизани ўтказиш учун кимё-токсикологик таҳлил усулларини такомиллаштириш бўйича услубий тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

биологик суюқликлар ва объектлардан (ички аъзолар) олинган ажратмалар таркибида сульфонилмочевина ҳосилаларини (СМҲ) гуруҳига мансуб препаратларни идентификациялашнинг шароитлари ҳамда кейинги дифференциация учун турли физик-кимёвий таҳлил усуллари - юпқа қатлам хроматографияси (классик ва Тохi-Lab AБ тизимида модификация қилинган), юқори самарали суюқлик хроматографияси (ЮССХ), УБ- ва ИҚ- спектрофотометрия, сирт ионлашув масс-спектрометрия (СИ/МС) ва термодесорбцион сирт-ионлашув спектроскопия (ТДСИС) ишлаб чиқилган;

биообъектларда СМҲ идентификациялаш учун Тохi-Lab AВ тизимидаги ЮҚХ, СИ/МС ва ТДСИС усулларини қўллаш илк бор асослаб берилган;

суд-кимё объектларида ўрганилаётган препаратларнинг миқдорини аниқлашнинг спектрофотометрик, ТДСИС ва ЮССХ таҳлил усулларининг мўътадил  шароитлари ишлаб чиқилган;

сувли эритмалардан СМҲ препаратларини органик эритувчилар ёрдамида экстракциялашнинг мўътадил шароитлари  ва ушбу жараёнга турли омиллар таъсири (рН муҳити, органик эритувчи табиати, электролитлар таъсири) назарий асосланган ва тажрибада аниқланган;

органик заҳарларни ажратиб олишнинг умумий қабул қилинган суд- кимёвий усулларининг СМҲ га нисбатан қўлланилиши  тажрибада асосланган ва улар қиёсий баҳоланган;

СМҲ препаратларини биологик тўқима ва суюқликларда умумий ва хусусий усуллар асосида ажратиб олишнинг услублари ишлаб чиқилган;

биологик объектлардаги соэкстрактив моддалардан текширилувчи препаратларни тозалашнинг юпқа қатламли ва колонкали хроматография  усуллари ишлаб чиқилган;

биологик материалнинг одатдаги шароитларда чириши ва мазкур жараёнга консервант таъсири остида ундаги СМҲ препаратларининг сақланувчанлик муддатлари аниқланган;

СМҲ препаратларининг суд-кимё текширувларини ўтказишда биологик объект сифатида мурданинг ички аъзолари ва биологик суюкликларини танлаб тавсия этиш мақсадида иссиқ қонли тажриба ҳайвонлари организмида СМҲ тахминий тарқалиши тажриба йўли билан аниқланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Биологик объектларда СМҲ препаратларини суд-кимёвий таҳлил усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

СМҲ препаратлари «Биологик материалларни умумий заҳарларга суд-кимё экспертизасини (тадқиқот) ўтказиш» G-1 стандартига киритилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 10 январдаги 8-сонли ва 2015 йил 4 мартдаги 82-сонли буйруқлари). Суд-кимёвий экспертизани сифат назоратини юқори даражадаги объективликка эга бўлган хулосани таъминлаш мақсадида ўтказилган учун ушбу стандарт ишлаб чиқилган;

суд-кимёвий экспертиза ва тадқиқотлар ўтказиш учун технологик регламент сифатида «Биологик моддаларда СМҲ суд-кимёвий аниқлаш» (АБЙ.G.232.2013) ва «Биологик суюқликларда СМҲ суд-кимёвий аниқлаш» (АБЙ.G.233.2013) деб номланган Амалларни бажариш йўриқномалари ишлаб чиқилган. Ишчи йўриқномаларда амалларни бажариш кетма-кетлиги, сифат мезонлари ва натижаларнинг тўғрилиги аниқ келтирилган;

биологик объектларда СМҲ кимё-токсикологик ва суд-кимёвий таҳлили бўйича 9 та услубий тавсияномалар ишлаб чиқилган (2015). Усуллар бажаришнинг оддийлиги, тезкорлиги, юқори сезувчанлиги ва иқтисодий самарадорлиги билан тавсифланган;

биологик суюқликлардан ўрганилаётган препаратларни Toxi-Lab AB системаси ёрдамида экспресс таҳлили ва Ўзбекистон Республикаси ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари  клиник биокимёвий лабораториялари фаолиятига татбиқ этиш учун СМҲ препаратларнинг қандли диабетда  инсон организмидаги метаболизмини билвосита баҳолаш бўйича 2 та услубий тавсиянома ишлаб чиқилган (2015). Усулларни ушбу лабораторияларнинг имкониятлари доирасида қўллаш мумкин, ўрганилаётган препаратларни қисқа муддатда аниқлаш ва ўзаро дифференциялаш, шунингдек беморлар томонидан қабул қилинган дозани қондаги концентрацияси  бўйича даволашни яхши назорат қилиш имконини беради;

ўрганилаётган препаратлар «Токсикологик аҳамиятли моддалар ва бир қатор дори воситаларининг термодесорбцион сирт-ионлашув Атласи»га (2015) киритилган. Атласдаги СМҲ хоссалари ҳақидаги маълумотлар юқори сезгир, ихтисослашган ва кам ҳаражатли термодесорбцион сирт-ионлашув спектроскопия усулида таҳлил ўтказиш вақтни қисқартиради (№BGU 00319. 18.06.2015 й.).

Yangiliklarga obuna bo‘lish