Sayt test rejimida ishlamoqda

Умарова Навбаҳор Шокировнанинг
фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шахс иқтисодий ижтимоийлашувига таъсир этувчи ижтимоий-психологик омиллар”, 19.00.05–Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Psi88.
Илмий раҳбар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.28.03.2019.Psi.26.02.
Расмий оппонентлар: Баротов Шариф Рамазонович, психология фанлари доктори, профессор; Қодиров Умарали Дустқобилович,  психология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий шароитда шахсни иқтисодий ижтимоийлашув жараёнига таъсир этувчи ижтимоий-психологик омиллар кўламини таҳлил қилиш, иқтисодий ижтимоийлашув жараёнининг ижтимоий-психологик хусусиятларини эмпирик ўрганиш ва олинган натижалар асосида шахс иқтисодий ижтимоийлашуви жараёни самарадорлигини оптималлаштирувчи назарий-амалий моделни ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олинган натижалар асосида иқтисодий ижтимоийлашув жараёнига таъсир қилувчи психологик омилларни мужассамлаштирувчи ва оптималлаштирувчи назарий-амалий модел ишлаб чиқилган. Бунда шахсни иқтисодий ижтимоийлаштиришда иқтисодий ҳодисаларга нисабатан сезгирлик умр даврларига боғлиқ тарзда тафовутланиши тизимлаштирилган, яъни:
кичик мактаб ёши даврида эса воқеликларга нисбатан сезгирлик, боланинг иқтисодий муносабатлар доирасида катталар хоҳиш-иродасига бўйсунган ва ўз мустақиллигини чегаралаган ҳолда меҳнат қилишга ихтиёрий ички интилишини намоён қилганлигида кўринса-да, бу жараённинг тўлиқ моҳияти боланинг пулни қадр-қимматини англаганлик даражаси орқали изоҳланади. Ушбу жараённинг муваффақиятли ёки муваффақиятсиз кечишига таъсир кўрсатувчи энг устувор ижтимоий муҳит – бу референт гуруҳ яъни оила ёки таълим муассасаси эканлиги асосланган;
ўспиринлар, теварак-атрофида рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий ҳодисаларни мушоҳада этиб, уларга нисбатан ўз шахсий муносабатларини билдириш қобилиятига эга эканликлари ҳамда манфаатлар курашуви ва тўқнашуви эвазига нималар содир бўлиши мумкинлигини тушуниб етганликлари орқали ҳодисаларга нисбатан ўз сезгирликларини яққол намоён қиладилар. Бунда, микросоциум таъсирчан муҳит сифатида гавдаланиб, асосан, бу ҳолат шахс ҳаётида меҳнат жамоларининг ҳам секин-аста қадр топаётганлиги исботланган;
ўспирин шахс иқтисодий ижтимоийлашуви жараёнига таъсир қилувчи мотивацион-қадриятли омиллар тузилмасида, унинг шахс сифатида йўналганлиги натижа, жараён, эгоизм, альтруизм етакчи омил бўлиб, бунда уни ўраб турган микро ва мезо омиллар таъсирининг ижобийлиги установкаларни кучайтирувчи эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Шахс иқтисодий ижтимоийлашуви жараёнига таъсир этувчи ижтимоий-психологик омилларни аниқлаш, гуруҳлаш юзасидан олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
шахснинг иқтисодий ижтимоийлашув жараёнига таъсир этадиган психологик омилларни ўзида мужассамлаштирувчи ва оптималлаштирувчи назарий-амалий модел тизими ишлаб чиқилган бўлиб, моделда иқтисодий ҳодисаларга нисабатан сезгирлик умр даврларига боғлиқ тарзда тафовутланиши тизимлаштирилиши бўйича берилган таклиф Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 20 октябрдаги ПМ-№ 8б-сон маълумотномаси). Натижада таълим муассасалари тарбияланувчилари, ўқувчилари ва талабаларига амалий психологик хизмат сифатини оширишга э ришилган.
кичик мактаб ёши даврида воқеликларга нисбатан сезгирлик, боланинг иқтисодий муносабатлар доирасида катталар хоҳиш-иродасига бўйсунган ва ўз мустақиллигини чегаралаган ҳолда меҳнат қилишга ихтиёрий ички интилиши пулни қадр-қимматини англаганлик даражаси орқали изоҳланади. Ушбу жараённинг муваффақиятли ёки муваффақиятсиз кечишига таъсир кўрсатувчи энг устувор ижтимоий муҳит – бу референт гуруҳ эканлиги асосланганлиги бўйича берилган таклиф Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 20 октябрдаги ПМ-№ 8б-сон маълумотномаси). Натижада таълим муссасалари учун тайёрланадиган амалиётчи психологларда болаларни истеъмолчи сифатида ўз иқтисодий онглилигини намоён қилиш билан боғлиқ кўникмаларни шакллантириш сифатини оширишга эришилган. 
Ўспиринларнинг иқтисодий ижтимоийлашуви жараёнига таъсир этувчи мотивацион-қадриятли омиллар тузилмасида, уларнинг шахс сифатида натижа, жараён, эгоизм, альтруизмга йўналганликлари етакчи омил саналиб, бунда уларни ўраб турган микро ва мезо омилларнинг ижобий таъсири установкаларни кучайтирувчи эканлиги борасидаги тавсиялар Психология ўқув-илмий маркази № 10а сонли буйруғи билан “Жамиятда долзарб ижтимоий муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш бўйича илмий психологик тадқиқотлар ўтказиш ҳамда уларда қўлланиладиган самарали методларни ишлаб чиқилишини таъминлаш” методикасига тадбиқ этилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 20 октябрдаги ПМ-№ 8б-сон маълумотномаси). Натижада марказнинг бўлғуси амалий психологларининг бозор муносабатларига мослашувини оптималлаштирувчи позитив ижтимоий-иқтисодий қарашлари самарадорлиги янада оширилган.
Ўспиринлар, теварак-атрофида рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий ҳодисаларни мушоҳада этиб, уларга нисбатан ўз шахсий муносабатларини билдириш қобилиятига эга эканликлари ҳамда манфаатлар курашуви ва тўқнашуви эвазига нималар содир бўлиши мумкинлигини тушуниб етганликлари орқали ҳодисаларга нисбатан ўз сезгирликларини яққол намоён қиладилар. Бунда, микросоциум таъсирчан муҳит сифатида гавдаланиб, асосан, бу ҳолат шахс ҳаётида меҳнат жамоларининг ҳам секин-аста қадр топаётганлиги борасидаги таклиф ва тавсиялар Психология ўқув-илмий маркази № 10а сонли буйруғи билан “Давлат буюртмаси асосида ҳамда ижтимоий талаблар асосида жамият ҳаётидаги шахс психологияси билан боғлиқ бўлган махсус тизимли муаммолар бўйича амалий психологик тадқиқотлар ўтказиб, уларнинг ечими бўйича таклифлар ишлаб чиқиш” методикасига тадбиқ этилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 20 октябрдаги ПМ-№ 8б-сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси амалий психологлар субъектнинг иқтисодий мавқеини баҳолаш сифати бўйича имкониятлари ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish