Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодиров Умарали Дўстқобиловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшларни деструктив ғоялар таъсиридан ҳимоялашнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари”, 19.00.05–Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/Psi31. 
Илмий маслаҳатчи: Шоумаров Ғайрат Бахрамович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети,  DSc.28.03.2019.Psi.26.02.
Расмий оппонентлар: Баротов Шариф Рамазонович, психология фанлари доктори, профессор; Холбеков Абдуғани Жуманазарович, социология фанлари доктори, профессор; Самаров Рустамжон Садриддинович, психология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёшларнинг деструктив ғоялар, гуруҳлар таъсирига тушиб қолишининг сабаб ва мотивларини аниқлаш ҳамда мазкур ҳолатнинг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар тизимини яратиш, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
психологик ҳимоянинг ёш тафовутлари, ташқи муҳитга ва психологик жиҳатдан деструктив таъсирга эга ахборотга қарши йўналтирилган (ички) психологик ҳимоянинг турлари кўрсатиб берилган;
психологик ҳимоянинг етакчи механизмлари асосида деструктив таъсирларга тушиш эҳтимоли мавжуд шахсларнинг ҳиссий ва коммуникатив хусусиятларини тавсифловчи психологик портрети яратилган;
ижтимоий ва индивидуал-психологик кўрсаткичлар, деструктив ғоялар таъсирига мойилликни келтириб чиқарувчи омиллар таҳлили асосида  ўзаро самарали мулоқот, ўзига ишонч, ўзини ўзи бошқариш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган психопрофилактик дастур ишлаб чиқилган; 
шахсга хос бўлган индивидуал-психологик хусусиятлар билан носоғлом ижтимоий муҳит ўртасидаги ўзаро мослик ва уларнинг бир-бирини тўлдириши, ёшларнинг микро ва макро муҳитга нисбатан ижтимоий-психологик жиҳатдан мослаша олмасликлари уларнинг деструктив ғоялар таъсирига тушиб қолишига сабаб бўлиши аниқланган; 
ёшларда ахборот истеъмоли маданиятини шакллантиришга, деструктив ғоялар таъсирининг профилактикасига қаратилган ижтимоий-психологик, педагогик технологиялар намунавий дарс ишланмалари, психокоррекцион, психопрофилактик дастурлар яратиш орқали такомиллаштирилган, шахс, давлат, жамият хавфсизлигига психологик нуқтаи назардан кўрсатилаётган таҳдидларнинг  олдини олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ёшларни деструктив ғоялар таъсиридан ҳимоялашнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
диссертацияда психологик ҳимоянинг ёш тафовутлари, ташқи муҳитга ва психологик жиҳатдан деструктив таъсирга эга ахборотга қарши йўналтирилган (ички) психологик ҳимоянинг турлари кўрсатиб берилганлиги ҳамда психологик ҳимоянинг етакчи механизмлари асосида деструктив таъсирларга тушиш эҳтимоли мавжуд шахсларнинг ҳиссий ва коммуникатив хусусиятларини тавсифловчи психологик портрети яратилганлиги Психология ўқув-илмий марказининг “Мамлакатимизда ижтимоий соғлом муҳитни шакллантириш, шахснинг маънавий камол топиши психологик қўллаб-қувватланишини таъминлашнинг илмий-амалий асосларини яратиш” методикаси мазмунига сингдирилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 11 ноябрдаги ПМ 9-А-сон маълумотномаси). Мазкур натижалар самараси деструктив ғоя тушунчасининг ижтимоий-психологик моҳиятини аниқлаштиришда, ёшларнинг деструктив гуруҳлар билан алоқалари вужудга келишининг сабабларини таҳлил этишда, шахснинг индивидуал-психологик хусусиятларини тадқиқ қилишда ифодаланган; 
шахсга хос бўлган индивидуал-психологик хусусиятлар билан носоғлом ижтимоий муҳит ўртасидаги ўзаро мослик ва уларнинг бир-бирини тўлдириши, микро ва макро муҳитга нисбатан ижтимоий-психологик жиҳатдан мослаша олмасликлари ёшларнинг деструктив ғоялар таъсирига тушиб қолишига сабаб бўлиши сингари ҳолатлар аниқланганлиги Психология ўқув-илмий марказининг “Аҳолининг ахборот-психологик хавфсизлигини таъминлаш” методикасига 2019 йил 9 ноябрдаги №ПМ 9-А-сонли буйруғи билан киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 11 ноябрдаги ПМ 9-А-сон маълумотномаси) Мазкур натижаларнинг самараси ёшларнинг турли салбий таъсирларга берилмаслиги юзасидан мафкуравий ҳимоя тизимини такомиллаштиришда, хил деструктив гуруҳлар, ғояларнинг шахс, давлат, жамият ахборий-психологик хавфсизлигига кўрсатадиган таҳдиди таъсирини бартараф этишда намоён бўлган;
ёшларда ахборот истеъмоли маданиятини шакллантиришга, деструктив ғоялар таъсирининг профилактикасига қаратилган намунавий дарс ишланмалари, ижтимоий ва индивидуал-психологик кўрсаткичлар, деструктив ғоялар таъсирига мойилликни келтириб чиқарувчи омиллар таҳлили асосида  ўзаро самарали мулоқот, ўзига ишонч, ўзини ўзи бошқариш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган психопрофилактик дастур, шахс, давлат, жамият хавфсизлигига психологик нуқтаи назардан кўрсатилаётган таҳдидларнинг  олдини олиш бўйича тавсиялар Психология ўқув-илмий марказининг  “Ёшларда барқарор мафкуравий иммунитет шакллантиришнинг ижтимоий-психологик тренинглари” методикасига 2019 йил 9 ноябрдаги №ПМ 9-А-сонли буйруғи билан киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 11 ноябрдаги ПМ 9-А-сон маълумотномаси). Ушбу натижалардан “Психология” қайта тайёрлаш курсида деструктив ғояларга нисбатан мустаҳкам мафкуравий иммунитет, ахборот истеъмоли маданияти ва ассертив хулқ-атвор шакллантиришнинг психологик омиллари билан боғлиқ мавзулардаги  битирув ишларида фойдаланилган 

Yangiliklarga obuna bo‘lish