Sayt test rejimida ishlamoqda

Муллабоева Наргиза Шаропалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмирларда ёлғизлик ҳисси шаклланишининг психопрофилактикаси ва психокоррекцияси”, 19.00.06–Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3РhD/Psi49. 
Илмий раҳбар: Нишанова Замира Таскараевна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.28.03.2019.Psi.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, доцент; Муллабоева Нозима Махмудовна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўсмирларда ёлғизлик ҳисси шаклланиши профилактикаси ва коррекциясига йўналтирилган психологик ёрдам амалиётининг самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмирларда ёлғизликни келтириб чиқарувчи омиллар (мулоқотдаги уқувсизлик, ўз-ўзига паст баҳо бериш, гуруҳга мослаша олмаслик), улар таъсирининг маҳаллий (миллий турмуш тарзи билан боғлиқ) хусусиятлари текширилиб, доминанта детерминанталари (ўз-ўзини ноадекват баҳолаш, коммуникатив қобилиятларнинг етишмаслиги, тобелик ва эскапизм (муаммодан қочиш)) аниқлаштирилган;
ёлғизлик ҳиссини ўсмирлик даврида юзага келиши ҳамда ривожланишида ёш ва жинс омилининг роли ҳақидаги илмий тасаввурлар, ўз ёлғизлигини англаш (когнитив компонент); салбий ҳиссий кечинма (эмоционал компонент); депривацион омилнинг мавжудлиги, бегоналашиш (ижтимоий компонент)лар асосида тўлдирилган;
ўсмирлардаги ёлғизлик ҳиссининг қатор ижтимоий-психологик омиллар (социал адаптация, коммуникатив малакалар) билан алоқадор ўз-ўзига нисбатан ижобий муносабатни шакллантириш, шахснинг ўз қадрини англаши, коммуникатив компетентликни ошириш, тенгдошлари билан илиқ муносабатда бўлиш каби шахсий хусусиятлари очиб берилган;
шахснинг индивидуал ва ижтимоий-психологик ривожланишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган омил сифатида ёлғизлик ҳиссини махсус ҳамда тизимли тадқиқ этиш орқали ҳиссиётларнинг фанда маълум таснифларини тўлдиришга хизмат қилувчи амалий машғулотлар учун услубий ишланмалардан иборат психокоррекцион дастур таклиф этилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўсмирларда ёлғизлик ҳисси психопрофилактикаси ва психокоррекцияси бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ўсмирларда мулоқотдаги уқувсизлик, ўз-ўзига паст баҳо бериш, гуруҳга мослаша олмаслик каби ёлғизликни келтириб чиқарувчи омиллар таъсирининг миллий турмуш тарзи билан боғлиқ хусусиятлари текширилиб, ўз-ўзини ноадекват баҳолаш, коммуникатив қобилиятларнинг етишмаслиги, тобелик ва эскапизм каби доминанта детерминанталарини аниқлаштириш бўйича таклифи Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 20 октябрдаги П-М-8в-сон маълумотномаси). Натижада таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларига кўрсатилган амалий психологик хизмат сифатини оширишга эришилган;
ёлғизлик ҳиссини ўсмирлик даврида юзага келиши ҳамда ривожланишида ёш ва жинс омилининг роли ҳақидаги илмий тасаввурлар, ўз ёлғизлигини англаш; салбий ҳиссий кечинма; депривацион омилнинг мавжудлиги, бегоналашишлар ўсмирлик даврига хос психологик шароитни яхшилаш, ижтимоий мақомини кўтариш, умумий, ижодий ва ижтимоий фаоллигини таъминловчи турмушдаги реал ва идеал мотивларни аниқлаш бўйича таклифи Психология ўқув-маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 20 октябрдаги П-М-8в-сон  маълумотномаси). Натижада иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун тайёрланадиган амалиётчи психологларда касбий аҳамиятли таянч компетенцияларни шакллантириш сифатини оширишга эришилган;
Ўсмирлардаги ёлғизлик ҳиссининг социал адаптация, коммуникатив малакалар  каби қатор ижтимоий-психологик омиллар  билан алоқадор ўз-ўзига нисбатан ижобий муносабатни шакллантириш, шахснинг ўз қадрини англаши, коммуникатив компетентликни ошириш, тенгдошлари билан илиқ муносабатда бўлиш каби шахсий хусусиятларига оид тавсиялар Психология ўқув-илмий маркази 10в-сон буйруғининг “Жамиятда долзарб ижтимоий муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш бўйича илмий психологик тадқиқотлар ўтказиш ҳамда уларда қўлланиладиган самарали методларни ишлаб чиқилишини таъминлаш” методикасига тадбиқ этилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 20 октябрдаги П-М-8в-сон маълумотномаси). Натижада марказнинг бўлғуси амалий психологларининг педагогик-психологик ишлари самарадорлиги оширилган;
 Шахснинг индивидуал ва ижтимоий-психологик ривожланишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган омил сифатида ёлғизлик ҳиссини махсус ҳамда тизимли тадқиқ этиш орқали ҳиссиётларнинг фанда маълум таснифларини тўлдиришга хизмат қилувчи амалий машғулотлар учун услубий ишланмалардан иборат таклиф этилган психокоррекцион дастур Психология ўқув-илмий маркази 10в-сон буйруғининг “Давлат буюртмаси ҳамда ижтимоий талаблар асосида жамият ҳаётидаги шахс психологияси билан боғлиқ бўлган махсус ва тизимли муаммолар бўйича амалий психологик тадқиқотлар ўтказиб, уларнинг ечими бўйича таклифлар ишлаб чиқиш” методикасига татбиқ этилган  (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 20 октябрдаги П-М-8в-сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси амалий психологлар назарий-касбий тайёрлиги сифатини ошириш имкониятлари яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish