Sayt test rejimida ishlamoqda

Исоқов Лухмонжон Холбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда миграция соҳасидаги давлат бошқарувининг ташкилий-ҳуқуқий асослари”, 12.00.02–“Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи” (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Yu294.
Илмий раҳбар: Саидов Акмал Холматович, юридик фанлар доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.27.06.2017.Yu.23.01.
Расмий оппонентлар: Рўзиев Зафар Райимович, юридик фанлар доктори, доцент; Раҳимов Абдуманноб Қўзиевич, юридик фанлар номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда миграция соҳасидаги давлат бошқарувининг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини ўрганиш ва таҳлил қилиш орқали мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларнинг ечимига қаратилган илмий асосланган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни қилишни ишга жойлаштириш бўйича хусусий бандлик агентликлари фаолиятини амалга оширишнинг лицензияга оид талаби сифатида меҳнат ва миграция тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш доирасида уларга мажбурий равишда риоя этиш зарурати асослаб берилган;
ваколатли давлат ҳокимияти органи манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда туризмдан шахсларнинг қонунга хилоф миграцияси, уларнинг меҳнатини эксплуатация қилиш ҳамда уларни бошқача тарзда эксплуатация қилиш мақсадида фойдаланишга қарши курашишни таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқиш лозимлиги асослантирилган;
чет элдаги фуқароларимизга конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш учун хориждаги участка сайлов комиссиялари сайловчилар сони кўплигини инобатга олган ҳолда ва сайлов куни овоз бериш биносида навбатларнинг олдини олиш мақсадида фуқароларга муддатидан олдин овоз беришни таклиф қилиши, зич ҳолда яшайдиган ёки ишлайдиган сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз бериши хориждаги сайлов участкасининг биносидан ташқарида кўчма сайлов қутиларидан фойдаланилган ҳолда ўтказилиши зарурлиги исботланган; 
мамлакатимизда миграция сиёсати концепциясини ишлаб чиқиш, миграция ҳуқуқини алоҳида фан соҳаси сифатида шакллантириш ва Миграция кодексини ишлаб чиқишда хорижий экспертларнинг кўмагидан самарали фойдаланиш мақсадида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун Халқаро миграция ташкилоти Конституциясини (Брюссель, 1953 йил 19 октябрь) ратификация қилиш самарадорлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда миграция соҳасидаги давлат бошқарувининг ташкилий-ҳуқуқий асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
меҳнат ва миграция тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мажбурий равишда риоя этиш Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга оширишнинг лицензияга оид талаби сифатида белгилаш таклифи 2018 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-501-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2019 йил 7 октябрдаги 04/3-06-84-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши меҳнат ва миграция тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мажбурий равишда риоя қилиниши устидан назоратни кучайтиришга ва хусусий бандлик агентликларининг масъулиятини оширишга хизмат қилган;
туризмдан шахсларнинг қонунга хилоф миграцияси, уларнинг меҳнатини эксплуатация қилиш ҳамда уларни бошқача тарзда эксплуатация қилиш мақсадида фойдаланишга қарши курашишни таъминлаш юзасидан ваколатли давлат органи манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқишига доир таклиф 2019 йил 18 июлдаги ЎРҚ-549-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Туризм тўғрисида”ги Қонуннинг 35-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2019 йил 7 октябрдаги 04/5-05-104-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар асосида туризм орқали ноқонуний миграция оқимини олдини олиш ва унинг оқибатларини бартараф этишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
чет элдаги фуқароларимизнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлашга оид таклиф 2019 йил 25 июндаги ЎРҚ-544-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Сайлов кодексининг 10-, 14-, 23-, 27-, 29- ва 51-моддаларини,  шунингдек Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 22 октябрдаги 966-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-, 11-, 35-37-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 23 августдаги 597/1-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 27 ноябрдаги 1183/1-сон маълумотномалари). Таклифларнинг жорий этилиши чет элдаги фуқароларимизга конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш учун қулай шароит яратишга хизмат қилган;
Миграция бўйича халқаро ташкилотга аъзо бўлишга оид таклиф 2018 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-510-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Халқаро миграция ташкилоти Конституциясини (Брюссель, 1953 йил 19 октябрь) ратификация қилиш тўғрисида”ги Қонунни қабул қилишда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 97-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижа мамлакатимизда миграция сиёсати концепциясини ишлаб чиқиш, миграция ҳуқуқини алоҳида фан соҳаси сифатида шакллантириш ва Миграция кодексини ишлаб чиқишда хорижий экспертларнинг кўмагидан самарали фойдаланиш мақсадида халқаро ҳамкорликни янги босқичга кўтарилиши учун ҳуқуқий замин яратишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish