Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғайибова Наргиза Анорбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли сиблинг мақомидаги ўсмирларнинг тенгдошлари билан муносабатларининг ижтимоий-психологик хусусиятлари”, 19.00.05–Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Psi75.
Илмий раҳбар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети,  DSc.28.03.2019.Psi.26.02.
Расмий оппонентлар: Бекмуродов Мансур Бобомуродович, социология фанлари доктори, профессор; Душанов Рустам Хўжахонович, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли сиблинг мақомидаги ўсмирларнинг тенгдошлари билан муносабатларининг ижтимоий-психологик хусусиятларини илмий усуллар ёрдамида аниқлаш ва ўсмир сиблинг мақомининг гуруҳдаги нуфузига таъсирини ўрганиб, тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли сиблинг мақомидаги ўсмирларнинг тенгдошлари билан муносабатлари ўзига хос ижтимоий-психологик хусусиятларга эга экани, ўсмирнинг оиладаги мавқеининг гуруҳдаги нуфузига таъсирининг ижтимоий-психологик, жинсий (гендер) хусусиятларини тавсифловчи ҳолатлар, жумладан, тўнғич фарзандлар низоли вазиятни бартараф қилишда масъулиятни бошқа сиблинг мақомидагиларга нисбатан кўпроқ зиммасига олиши, ўртанча фарзанднинг бошқа сиблинг мақомидаги тенгдошларига нисбатан атрофдагиларга бошқарувчилик, ҳукмрон муносабатларни ўрнатиши, кенжа фарзандлар тенгдошларига нисбатан мулоқотманд бўлиб, гуруҳда ҳам юқори нуфузга эга экани аниқланган;
оила муҳитида устувор бўлган сиблинг муносабатлар ўсмирларнинг тенгдошлари билан муносабатларига бевосита таъсир қилиши, сиблинг муносабатлардан холи бўлган ёлғиз фарзандларнинг ижтимоий шарт-шароитларнинг ўзгаришига мослашиш қобилиятлари кучсизлиги сабаб тенгдошлари билан муносабатларида муаммолар мавжудлиги кўрсатиб берилган;
ўсмирнинг оилада ягона жинсдаги фарзанд экани унинг оиладаги мавқеи ва тенгдошлари билан муносабатларига таъсир этиши, оилада жинсдоши бўлмаган ўғил болаларда ака-укаси бор тенгдошларига нисбатан ҳукмронлик, етакчилик сифатлари юқори экани асосланган; 
мактаб психологлари учун ўсмирларнинг тенгдошлар гуруҳида соғлом муҳитни вужудга келтириш ҳамда психологик маслаҳат ишларида турли сиблинг мақомига хос бўлган хусусиятларга эътибор қаратиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Турли сиблинг мақомидаги ўсмирларнинг тенгдошлари билан муносабатларининг ижтимоий-психологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
турли сиблинг мақомидаги ўсмирларни тенгдошлари билан муносабатларининг ўзига хос ижтимоий-психологик хусусиятлари, ўсмирнинг оиладаги мавқеининг гуруҳдаги нуфузига таъсирининг ижтимоий-психологик, жинсий (гендер) хусусиятларини тавсифловчи ҳолатларни аниқланишига доир олинган илмий натижалар Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 14 октябрдаги П-М-8А-сон маълумотномаси). Натижада Психология марказида таҳсил олаётган бўлажак мутахассисларнинг турли сиблинг мақомига хос бўлган ижтимоий-психологик хусусиятлар тўғрисидаги билимларини бойитиш имкониятлари кенгайтирилган.
оила муҳитида устувор бўлган сиблинг муносабатлар ўсмирларнинг тенгдошлари билан муносабатларига бевосита таъсир қилиши, сиблинг муносабатлардан холи бўлган ёлғиз фарзандларнинг ижтимоий шарт-шароитларнинг ўзгаришига мослашиш қобилиятлари кучсизлиги сабаб тенгдошлари билан муносабатларида муаммолар мавжудлиги ҳақида аниқланган натижалар Психология ўқув-илмий маркази фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 14 октябрдаги П-М-8А-сон маълумотномаси). Натижада Психология марказидаги лабораторияларнинг илмий-методик таъминотини бойитишга эришилган;
ўсмирнинг оилада ягона жинсдаги фарзанд эканлиги унинг оиладаги мавқеига ва тенгдошлари билан муносабатларига таъсир қилиши борасидаги асосланган натижалар Психология ўқув-илмий маркази фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 14 октябрдаги П-М-8А-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак психолог-мутахассисларнинг ўсмирлик даври муаммолари, шахс сиблинг мақоми ва оилавий муносабатлар қаторида сиблинг муносабатларга оид билимлари такомиллаштирилиб, келтирилган маълумотлар уларнинг келгусида амалий фаолиятини самарали ташкил этишига асос сифатида хизмат қилди;
 ишлаб чиқилган мактаб психологлари учун ўсмирларнинг тенгдошлар гуруҳида соғлом муҳитни вужудга келтиришда ҳамда психологик маслаҳат ишларида турли сиблинг мақомига хос бўлган хусусиятларга эътибор қаратишга доир тавсиялар Психология ўқув-илмий маркази мутахассисларнинг психологик хизматни жорий этиш амалиётига татбиқ этилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 14 октябрдаги П-М-8А-сон маълумотномаси). Натижада амалиётчи психологларнинг ўсмирлар ва уларнинг ота-оналарига психологик хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда турли сиблинг мақомидаги ўсмирлар гуруҳи билан олиб бориладиган фаолиятини ташкил этиш имконияти кенгайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish