Sayt test rejimida ishlamoqda

Нормуродова Гўзал Бекмуродовнанинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро амирлиги ижтимоий қатламлари ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги роли (1868–1920 йиллар)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSс/Tar73.
Илмий раҳбар: Алимова Дилором Агзамовна тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.06.01.2018.Таr.56.01.
Расмий оппонентлар: Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Мусаев Нуриддин Умурзоқович, тарих фанлари доктори, профессор ва Бекмуродов Мансур Бобомуродович, социология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1868–1920 йилларда Бухоро амирлиги анъанавий ижтимоий тузилмасида рўй берган ўзгаришлар, аҳоли ижтимоий таркибига таъсир кўрсатган тарихий жараёнларни аниқлаш ва турли ижтимоий қатламларнинг жамият ҳаётидаги ролини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Бухоро амирлигининг табақавий тизими асосида миллий-этник жиҳатдан эмас, балки ижтимоий ҳуқуқ ва мажбуриятлар (қонуний, наслий) билан бўлинган қатламлар турганлиги, шахс ёки гуруҳнинг жамият иерархиясидаги ўрнини белгилашда ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, касбий мезонлар ва вертикал (ижтимоий) мобилликнинг ўрни асослаб берилган. Аҳоли ижтимоий-меъёрий муносабатларини тартибга солишда шариат ва одат меъёр, тартибларининг ўрни ва жамият ҳаётига таъсири аниқланган;
1868-1920 йилларда Бухоро амирлиги бошқарув тузилмасида хизматчи ходимларнинг ижтимоий ҳолати билан боғлиқ ўзгаришлар - ойлик-маош тизимининг тартибга солиниши, моддий ва маънавий рағбатлаш, давлат нишонлари билан тақдирлаш, шунингдек маъмурий соҳада халқ харажатларини камайтириш, иш юритишни тартибга солиш, қўшиннинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари ўтказилгани аниқланган;  
амирликда юз берган иқтисодий трансформациялар (янги товар-пул муносабатлари, савдо ва саноатнинг ривожланиши, темир йўллар қурилиши, банк тизими) натижаси сифатида ижтимоий табақаланиш жараёни - шаҳар ва қишлоқларда янги тоифа мулкдорларнинг пайдо бўлиши, айрим касбий соҳа гуруҳларининг инқирозга юз тутиши ва доимий ёки мавсумий ишга машғул бўлган ишчилар қатламининг шаклланиши очиб берилган;
XX аср бошларига келиб, Бухоро жамиятида шахс ёки гуруҳлар мавқеини белгилашда табақавий ҳуқуқ ва имтиёзлардан ташқари, хусусий мулк, сармоя, ўқимишлилик каби мезонларнинг аҳамияти ва уларнинг ишлаб чиқариш, савдо ва саноат, маърифат соҳалари ривожидаги ўрни асослаб берилган; 
Бухоро амирлигининг анъанавийлик билан бирга, модернизация шаклланаётган жамият ҳаётида янги тоифа мулкдорлар - миллий буржуазия, илғор зиёлилар ва бошқа қатламларнинг фаол етакчилик ва маърифатпарварлик роли очиб берилган; 
амирлик ижтимоий-иқтисодий ҳаётида рус аҳолиси муайян қатламларининг (зиёлилар, сармоядорлар ва б.лар) фаол ўрни ва уларнинг маҳаллий аҳоли билан ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларда дўстона қўшничилик ва муросалилик асосида йўлга қўйилган толерантлик муносабатлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
1868–1920 йилларда Бухоро амирлиги ижтимоий қатламлари ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги роли бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Бухоро амирлигининг табақавий тизимида ижтимоий ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан бўлинган қатламлар ва уларнинг жамият иерархиясида жойлашувида ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, касбий мезонлар ва ижтимоий мобилликнинг ўрни, шунингдек, аҳоли ижтимоий-меъёрий муносабатларини тартибга солишда шариат ва одат меъёр, тартибларининг ўрни ҳамда жамият ҳаётига таъсирига оид илмий натижалардан Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси фондида сақланаётган тарихий экспонатларга илмий ишлов беришда фойдаланилган (Маданият вазирлигининг 2019 йил 7 августидаги 01-12-10-4022-сон маълумотномаси). Тадқиқот хулосалари Бухоро амирлигида аҳоли қатламларининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги ўрни ҳамда ижтимоий табақаланишга доир хусусиятларни очиб беришга асос бўлган. 
“Бухорои шариф”, “Турон” газеталари ҳамда Бухоро амири ва Сиёсий агент ўртасидаги ижтимоий-сиёсий ёзишмалар ва бошқа манбалар асосида, XIX аср охири XX аср бошларида амирлик бошқарув тузилмасида хизматчи ходимларнинг ижтимоий ҳолати билан боғлиқ ўзгаришлар, шунингдек маъмурий ва ҳарбий соҳаларда амалга оширилган чора-тадбирлар ҳамда аҳоли қатламлари мавқеида хусусий мулк, сармоя, ўқимишлилик каби мезонларнинг аҳамияти,  янги қатламларнинг ролига оид хулосалар Бухоро давлат музей-қўриқхонаси, Арк ўлкашунослик музейи экспозицияларида фойдаланилган (Маданият вазирлигининг 2019 йил 7 августидаги 01-12-10-4022-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари XIX аср охири XX аср бошлари Бухоро амирлигида шаклланган янги ижтимоий қатламларнинг жамиятдаги роли ҳамда амирликнинг Россия билан ижтимоий-иқтисодий муносабатларини очиб беришга хизмат қилган; 
Бухоро амирлигида юз берган иқтисодий трансформациялар натижасида шаҳар ва қишлоқларда янги тоифа мулкдорларнинг пайдо бўлиши, аҳолининг касбий машғулотидаги ўзгаришлар ва маҳаллий ишчилар қатламининг шаклланишига оид илмий натижалардан “Бухоро мероси” илмий-тадқиқот маркази томонидан “Бухоро маҳаллалари  тарихи” лойиҳаси ҳамда “Қадимги Бухоро шаҳри”га оид йўл кўрсатгичлар тайёрлашда фойдаланилган. Илмий хулосалар шунингдек, марказнинг бошқа илмий лойиҳаларини назарий-методологик материаллар билан тўлдириб амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциациясининг 2018 йил 9 июлдаги 04-06/216-02-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар Бухоро амирлигида ижтимоий табақаланишнинг анъанавий ва трансформацияси тарихини янги материаллар асосида кенг жамоатчиликка тарғиб қилишга асос бўлган; 
Бухоро амирлигида аҳоли ижтимоий-меъёрий муносабатлари орасида аҳолини таълим муассасаларига жалб этишда жамоат назорати, таълим тизимида фаолият юритган ўқитувчилар ҳамда XIX аср охири XX аср бошларида илғор зиёлиларнинг маърифатпарварлик фаолиятига оид илмий-назарий маълумотлардан Фанлар академияси Тарих институтида бажарилган ФА-ФА-Ф1-ГО23 рақамли “Ўзбекистонда таълим тарихи ва тарихшунослиги: тажриба, муаммолар, ривожланиш” фундаментал лойиҳада  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 26 июлдаги 3/1255-2073-сон маълумотномаси). Тадқиқот хулосалари Бухоро амирлиги таълим соҳасида фаолият юритган қатламларга оид масалаларни ёритиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish