Қурбанов Абдирахим Ахмедовичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбекистоннинг ҳар хил типли базальтларини қайта ишлашнинг рационал технологиясини ишлаб чиқиш», 04.00.14 – Фойдали қазилмаларни бойитиш (техника фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5Т291.
Илмий маслаҳатчи:Абдурахмонов Сойиб, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти, Тошкент давлат техника университети, Минерал ресурслар илмий-тадқиқот институти, Сейсмология институти, Ўзбекистон нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, Геология ва геофизика институти, 16.07.2013.GM/T.10.01.
Расмий оппенентлар: Тусупбеков Несипбай Куандекович, техника фанлари доктори, профессор; Ходжаев Омонулло Файзуллоевич, кимё фанлари доктори, профессор; Искандарова Мастура Искандаровна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади базальтларни кимёвий, физик-механикавий хоссалари ва кимёвий-минералогик таркибини аниқлаш ва ҳар хил типли базальтларни қайта ишлашнинг рационал технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Ғовосой» кони базальтларида оливин–(Mg,Fe)2SiО4, (Тпл=12500C) ва пироксен– R2[Si2О6],(Тпл=14500C) кўпроқ учраши ва «Осмонсой», «Айдаркўл» конлари базальтларида эса плагиоклазанинг альбит - Na[AlSi3О8], (Тпл=12500C) ва анортит – Сa[Al2Si2О8], (Тпл=15500C) кўринишлари борлиги биринчи бор исботланган ва кремний, магний, титан оксидлари йиғиндиси «Ғовосой», «Осмонсой» ҳамда «Айдаркўл» базальтларида 52,4; 52,6; 57,05% ташкил қилиб, улар базальтларни суюқланиш ҳарорати: 1250 0С, 14500С ва 15500Сни ташкил қилиши аниқланган;
базальт тоғ жинсларида SiO2 – 50% дан юқори, TiO2 – 2,5 ва MgO – 10% гача ўсиши суюқланиш ҳароратини кўтарилишига ва СаО, MnO2 ва P2O5 ларнинг ошиши эса суюқланиш ҳароратини 15000С дан 12000С гача камайиши ҳамда қуйиш хоссаларининг ёмонлашувига олиб келиши исботланган;
базальтларда TiO2, Fe2O3 ва Al2O3 ларнинг компонентларни миқдорини ошиши электр ўтказувчанликни ўсишига ҳамда FeO ва Fe2O3 ларнинг 6% дан юқорига ўзгариши эса базальтларнинг структурасига, оловбардошлилига ва кислота бардошлилигига таъсир этиши аниқланган;
тайёр базальт маҳсулотининг сифатини ўзгариши шламларнинг кимёвий таркибига боғлиқлиги исботланган ва базальтларни шламлардан тозалаш технологияси ишлаб чиқилган;
базальтларни кимёвий таркибига қараб критерияли баҳолаш ишлаб чиқилган ва базальт тоғ жинсларини «майдалаш, ғалвирлаш ва ювиш, янчиш, куйдириш ва магнитли саралаш, типларга ажратиш ва сифатли тайёр маҳсулотни ҳосил қилиш»га асосланган тизим яратилган;
иссиқлик сақловчи материаллар, фильтрлар, ҳар хил потенциалдаги электротехник изоляторлар ва кислотобардош плиткалар ишлаб чиқариш технологиялари яратилган;
биринчи марта базальт фильтрларининг механик мустаҳкамлиги, гигроскопик ҳолати, бўртиши, ғовокланиши, механик эгилиш салқилиги, иссиқликка бардошлилиги, чўзилиш коэффициенти, суюқ муҳитга қаршилиги фиьтрнинг иш сифатига таъсир қилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сифатли иссиқликни сақловчи изоляцияловчи базальтли материал Навоий иссиқлик электр станциясининг 0,9 m диаметрли магистрал қувурларини ўрашда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамиятининг 2016 йил 11 майдаги ДИ-01-21/1930-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни амалиётга жорий қилиш сифатли материални хизмат муддатини 5 йилга ошириб, қувурларда коррозия ҳосил бўлишини 45-50 %га камайтириш имконини берган.