Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Аброр Бозарбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Солиқ тўловлари ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш», 08.00.08–Бухгaлтeрия ҳисoби, иқтисoдий тaҳлил вa aудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Iqt513.
Илмий раҳбар: Курбанов Зият Ниязович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Неъматулла Фатхуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Илхамов Шавкат Исламович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сoлиқ тўловлари ҳисоби ва тaҳлилини тaкoмиллaштириш бўйичa илмий тaклиф вa aмaлий тaвсиялaр ишлaб чиқишдaн ибoрaт.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб сиёсатини шакллантиришда солиқ харажатларини киритиш ва солиқ харажатларини таснифлаш орқали уларнинг алоҳида моддалар бўйича бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш таклиф этилган;
тадбиркорлик субъектларига берилган солиқ имтиёзларини алоҳида счётларда акс эттириш ва ишчи счётлар режасига 8850-«Муддaти тугaгaн coлиқ имтиёзлaри» номли счётни киритиш асосида солиқ имтиёзлaрининг бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш таклиф этилган;
ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон счёт-фактурага босқичма-босқич ўтиш асосида қўшилган қиймат солиғи ҳисобини рақамли иқтисодиёт талабларига мослаштириш таклиф этилган;
тадбиркорлик фаолияти доирасида фойдаланиладиган кўчмас мулк харид қилинганда ёки устав капиталига улуш сифатида олинганда қўшилган қиймат солиғи бўйича «ҳисобга олинадиган солиқ суммаси»ни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун ишчи счётлар режасига 0970-«Қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисобга олинадиган солиқ суммаси - узоқ муддатли қисми» ва 3230-«Қўшилган қиймат солиғи бўйича кечиктирилган жорий қисми» номли счётларни киритиш таклиф этилган;
хўжалик юритувчи субъектларда солиқ тўловлари таҳлилининг босқичлари ишлаб чиқилган ва солиқ турлари бўйича таҳлил методикаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Сoлиқ тўловлари ҳисоби ва тaҳлилини тaкoмиллaштириш бўйичa ишлaб чиқилгaн тaклифлaр aсoсидa:
Хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб сиёсатини шакллантиришда «солиқ харажатлари» моддасини киритиш, ишчи счётлар режасида «Солиқлар бўйича жарима ва пенялар» номли счёт очиш ва вақтинчалик фарқларни бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттириш бўйича таклифлари «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖга қарашли корхоналар ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖнинг 2019 йил    5 сентябрдаги 06/РШ-2012-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиниши солиқ харажатлари таркиби асосида бухгалтерия ҳисобини ташкил этишни, харажатларни тўғри ҳисобга олишни, хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий натижалари аниқлигини ҳамда солиқларни ҳисоблашнинг объективлигини таъминлаган ҳамда ишлаб чиқилаётган маҳсулот таннархи ва молиявий натижаларни тўғри ҳисоблаш, фойда солиғи ҳисобини ташкил қилиш, фойда ва қўшилган қиймат солиқлари бўйича солиққа тортиш базасини аниқлаш ҳамда бу солиқларни ҳисоблашда солиқ ва бухгалтерия ҳисоби маълумотларини бир-бирига мос келишлигини таъминлаш имконини берган.
Электрон счёт-фактурани тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан мустаҳкамлаб қўйиш ҳамда унга босқичма-босқич ўтиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги «Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 522-сонли қaрoридa ўз aксини тoпгaн (Дaвлaт сoлиқ қўмитaсининг 2019 йил 3 июлдaги 14-19446-сoн мaълумoтнoмaси). Нaтижaдa, солиқ тўловларини ҳисоблаш аниқлиги таъминланиб, солиқлар ҳисоби ахборот таъминотини яхшилаш имконияти яратилган. Товар етказиб берувчилар ва харидорлар ўртасидаги ҳисоб-китоб муносабатлари тезлашади ҳамда пул маблағларининг банкдаги ҳисобварақларга келиб тушиш вақти қисқаради. Бу эса ўз ўрнида, давлат бюджетига фойда, ҚҚС ва бошқа солиқлар ҳажмини кўпайтиради ҳамда ўз вақтида тушишини таъминлайди. 
Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартибини бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттириш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ томонидан қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 30 августдаги 06-17-01-35/670-3832-сон ва «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖнинг 2019 йил 5 сентябрдаги 06/РШ-2012-сон маълумотномалари). Натижада асосий воситалар, кўчмас мулк ва номоддий активлар сотиб олинганда, устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида олинганда олувчи томонидан қўшилган қиймат солиғининг ҳисобга олинадиган суммасини бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттириш бўйича барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ягона услубни яратиш имконини берган.
Фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш бўйича таклифи «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ ва унга қарашли корхоналарда аналитик ва синтетик ҳисобни ташкил этишда фойдаланилган («Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖнинг  2019 йил 5 сентябрдаги 06/РШ-2012-сон маълумотномаси). Таклифни амалиётга жорий қилиниши натижасида, тизимга қарашли корхоналарда солиқлар бўйича берилган имтиёзлардан самарали фойдаланиш устидан назорат ва солиқ имтиёзларидан тўғри фойдаланиш бўйича масъулият ошишига, шунингдек, солиқ имтиёзларининг суммалари бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттирилиши орқали 102,5 млн. сўм пеня ва жарималар суммаси иқтисод қилинишига эришилган.
Фойда солиғини омилли таҳлил қилиш бўйича ишлаб чиқилган методика «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ ва тизим корхоналарида фойда солиғи билан боғлиқ харажатларни камайтиришга оид бошқарув қарорларини қабул қилишда фойдаланилган («Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖнинг 2019 йил 5 сентябрдаги 06/РШ-2012-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган методикани амалиётга жорий қилиниши фойда солиғига таъсир этувчи омилларни аниқлаш асосида солиқ харажатларини оптималлаштириш бўйича самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш имкониятини яратган.
Солиқ тўловчиларга солиқни тўлаш муддати узайтирилганда фоизлар ҳисоблаш ҳамда солиқ мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш усуллари (гаров, кафолат, банк кафиллиги) бўйича таклифи солиқ қонунчилигини такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган (Дaвлaт сoлиқ қўмитaсининг 2019 йил 7 июлдaги 14-19446-сoн мaълумoтнoмaси). Натижада, солиқ мажбуриятларини бажаришга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда муддати узайтирилган солиқлар ва мажбурий тўловларни ундириш бўйича солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish