Sayt test rejimida ishlamoqda

Қарахонова Лобархон Мусахоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Биология ўқитишда электрон таълимий ресурслардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш (7-синф мисолида)”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Ped618.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти.
Илмий раҳбар: Джураев Рисбой Ҳайдарович, педагогика фанлари доктори, академик.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика университети, DSc. 28.12.2017.Ped.01.09.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қаршибоев Ҳазратқул Қиличевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: биологияни ўқитишда электрон таълимий ресурслардан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактабларида замонавий ахборотлашган таълим муҳитида биологияни ўқитишни такомиллаштириш босқичлари электрон таълим ресурслари тадбиқини интегратив ёндашув асосида ташкил этиш хусусиятларига боғлиқ ҳолда аниқлаштирилган; 
биологияга оид хусусий компетенцияларини ривожлантириш жараёнлари мультимедиали таълим воситаларининг дидактик имкониятларига (тақдимот, интерфаол, дастурлашган) устуворлик берилган методик таъминоти ишлаб чиқилган;
ўқувчилар билимини халқаро стандартларга мослаштириш мазмуни шахсга йўналтирилган табақалаштирилган ва индивидуаллаштирилган ёндашувлар учун мустақил таълим компонентлари (мультимедиа иловалари, ўқув дастури, “Қизиқарли зоология”, “Қизил китоб” кўргазмалари)ни шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг ўз-ўзини назорат қилиш ва баҳолаш технологияси биологиядан off-line режимига мослаштирилган таълим сифатини баҳолашнинг халқаро тизимлари топшириқлари тузилмасига мос жамланмасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Биология таълимида электрон таълимий ресурслардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
умумий ўрта таълим мактабларида замонавий ахборотлашган таълим муҳитида биологияни ўқитишни такомиллаштириш босқичлари электрон таълим ресурслари тадбиқини интегратив ёндашув асосида ташкил этиш хусусиятларига оид тавсия ва таклифлар ПЗ-2014-0910154408 рақамли (2015–2017-йиллар) “Умумий ўрта таълим мактабларида ахборот-коммуникацион муҳитни яратиш ва амалиётга тадбиқ қилиш” мавзусидаги амалий лойиҳанинг бажарилишида ва илмий натижаларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 25 ноябрдаги 89-03-4521-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг биологиядан электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини ошириш, ҳайвонот оламига оид билимлари ривожлантирилган;
биологияга оид хусусий компетенцияларини ривожлантириш жараёнлари мультимедиали таълим воситаларининг дидактик имкониятларига устуворлик берилган методик таъминотни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид таклифларидан А1-ХТ-1-89215 рақамли “Таълим сифатини назорат қилиш ва бошқариш самарадорлигини ташкил этишда мактаб таълими педагогик амалиётига интерактив ўқитиш жиҳозлари ва методикасини жорий этиш” (2012-2014 йиллар) номли илмий-амалий лойиҳанинг илмий натижаларига хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 25 ноябрдаги 89-03-4521-сон маълумотномаси), диссертация илмий натижалари ўқувчиларнинг биологиядан электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш  имкониятлари оширилган ҳамда уларнинг ҳайвонот оламига оид билимларини ривожлантириш, билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришга эришилган.
ўқувчиларни тадқиқотчилик фаолиятига йўналтириш мазмуни шахсга қаратилган табақалашган, дифференциялашган, индивидуаллашган ёндашувлар учун мустақил таълим компонентларини шакллантириш асосида такомиллаштиришга ва ўқувчиларнинг ўз-ўзини назорат қилиш ва баҳолаш технологияси биологиядан off-line режимига мослаштирилган ностандарт тестлар тузилмаси ва жамланмасини ишлаб чиқишга оид таклифларидан Ўзбекистон республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 6 январдаги 6-сонли “Аниқ, табиий, гуманитар ва филология фанларидан таянч мактабларни ташкил этиш ҳақида”ги буйруғини ишлаб чиқишда ва улар билан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2019 йил 11 октябридаги 01/11-01/01-2315-сон маълумотномаси). Натижада ўқув жараёнида ва дарсдан ташқари фаолиятда ўқувчиларда мустақил ишлаш компетенцияларини такомиллаштириш имконини берган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish