Sayt test rejimida ishlamoqda

Маҳмудова Дармонжон Бозорбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Меҳнат ва касб кўникмалари воситасида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини ижтимоийлаштиришнинг дидактик тизими”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2017.3/4.PhD/Ped233.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
Илмий раҳбар: Джураев Рисбай Хайдарович, педагогика фанлари доктори, академик
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институти, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.20.02.
Расмий оппонентлар: Рўзиев Эркин Искандарович, педагогика фанлари доктори, профессор; Сейтмуратов Қалбай Сейтмуратович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: меҳнат ва касб кўникмалари воситасида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини ижтимоийлаштиришнинг дидактик тизимини аниқлаш ҳамда илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчи-ёшларда жамият ҳаётини ривожлантиришга хизмат қиладиган меҳнат турлари (дизайнерлик, фермерлик, менежерлик, компьютер технологиялари) меҳнат бозоридаги инновацион технологияларни ўргатишнинг дарс ва дарсдан ташқари шакллари, ушбу жараёнда ташкил этиладиган ўқув ва амалий вазиятлар ёрдамида такомиллаштирилган; 
меҳнат ва касб кўникмалари воситасида умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларини ижтимоийлаштиришга йўналтирилган педагогик жараён модели миллий, тарихий ҳамда ижтимоий педагогик имкониятларни интеграциялаш, шахсни ижтимоийлаштириш омилларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
меҳнат ва касб кўникмалари воситасида ўқувчиларни ижтимоийлаштириш (ижтимоий ҳамкорликка киришиш, меҳнат жамоаларида ўзини тутиш, биргаликда фаолият кўрсатишга ундаш, ижтимоий муносабатлар маданиятини эгаллаш, жамоада фаоллик кўрсатиш, касб этикетига риоя қилиш)нинг дидактик тизими уларда инновацион касбий дунёқарашни бойитиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларни меҳнат ва касб кўникмалари воситасида ижтимоийлаштиришга йўналтирилган дидактик жараённинг мазмуни касбий кўникма, касбий мойиллик, касбий йўналганлик, касбий малака, касбий ижтимоийлашув каби тушунчаларнинг инновацион талқини асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Меҳнат ва касб кўникмалари воситасида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини ижтимоийлаштириш бўйича илмий натижалар:
ўқувчи-ёшларда жамият ҳаётини ривожлантиришга хизмат қиладиган меҳнат кўникмалардан фойдаланиш, меҳнат турларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан ПЗ-2014-0905173317 рақамли “Ўқувчиларни касб-ҳунарга самарали йўналтириш орқали умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими узвийлигини таъминлаш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш” (2015-2017й) мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 5 апрелдаги 03-02/2-2-920-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг замонавий касблар ҳақидаги тушунчаларининг кенгайишига ва уларни мустақил танлаш кўникмаларининг шаклланишига эришилган.
меҳнат ва касб кўникмалари воситасида ўқувчиларни ижтимоийлаштиришга йўналтирилган педагогик жараён модели ҳамда меҳнат ва касб кўникмалари воситасида ўқувчиларни ижтимоийлаштиришнинг дидактик тизимини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ф1-ХТ-1-31247 рақамли “Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабатларга асосланиб ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш стратегияси” (2012-2016 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 5 апрелдаги 03-02/2-2-920-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда ижтимоий ҳамкорликка киришиш, меҳнат жамоаларида ўзини тутиш, биргаликда фаолият кўрсатиш, ижтимоий муносабатлар маданиятини эгаллаш, жамоада фаоллик кўрсатиш, касб этикетига риоя қилишга доир касбий дунёқарашининг кенгайишига хизмат қилган; 
ўқувчиларни меҳнат ва касб кўникмалари воситасида ижтимоийлаштиришга йўналтирилган дидактик жараённинг мазмунини такомиллаштиришга доир тавсиялар Ф1-ХТ-1-55237 рақамли “Педагогик атамалар мазмунини модернизациялаш ва унификациялаш параметрлари” фундаментал лойиҳаси доирасида чоп эттирилган “Педагогика” энциклопедиясининг II, III жилдларининг мазмунига сингдирилган (Халқ таълими вазирлигининг  2018 йил 5 апрелдаги 03-02/2-2-920-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиялар ва амалий материаллар касб таълими мазмуни ва терминологиясини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish