Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекматова Дилнавоз Шахабидиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасининг жиноят процессида жиноий таъқиб функциясининг шаклланиши ва уни такомиллаштириш”, 12.00.09–Жиноят процесси. Криминалистика,  тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Yu19.
Илмий раҳбар: Тулаганова Гулчехра Захитовна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.27.06.2017.Yu.22.01. 
Расмий оппонентлар: Пулатов Юрий Сайфиевич, юридик фанлар доктори, профессор; Астанов Истам Рустамович, юридик фанлар доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасининг жиноят процессида жиноий таъқиб функциясининг шаклланиши ва уни янада такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мол-мулкни хатлаш тарзидаги процессуал мажбурлов чораси суриштирувчи ёки терговчининг қарори бўйича ўтказилган ҳолларда «прокурор розилигини олиш» тартибини жорий этиш зарурлиги асосланган;
тезкор-қидирув тадбирларининг ҳуқуқий мақомини аниқлаштирилиб, улардан далил сифатида фойдаланиш зарурлиги асослаб берилган;
ушлаш чоғида иммунитет ҳуқуқидан фойдаланувчи шахслар рўйхатига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини киритиш зарурлиги асосланган;
шахснинг ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги туфайли ёхуд белгиланган муддат ичида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланганлиги ва (ёки) жиноят оқибатлари бартараф этилганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиниши назарда тутилган бўлса, шахснинг жиноят содир этилишида айблилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят иши тугатилиши лозимлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасининг жиноят процессида жиноий таъқиб функциясининг шаклланиши ва уни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
мол-мулкни хатлаш тарзидаги процессуал мажбурлов чораси суриштирувчи ёки терговчининг қарори бўйича ўтказилган ҳолларда «прокурор розилигини олиш» тартибини жорий этиш зарурлиги ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг 290-моддасининг бешинчи қисмида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2017 йил 24 февралдаги 06-18/182-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши мамлакатимизда мол-мулкни хатлаш тарзидаги процессуал мажбурлов чораси суриштирувчи ёки терговчининг қарори бўйича ўтказилган ҳолларда «прокурор розилигини олиш» тартибини жорий этиш хизмат қилган;
тезкор-қидирув тадбирларининг ҳуқуқий мақомини аниқлаштирилиб, улардан далил сифатида фойдаланиш зарурлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг 36, 39, 81, 84, 87, 329, 339, 343, 355-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2017 йил 24 февралдаги 06-18/182-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши тезкор-қидирув тадбирларининг ҳуқуқий мақомини аниқлаштириш, улардан далил сифатида фойдаланиш асосларини аниқ акс эттириш механизмларини жорий этишга хизмат қилган;
ушлаш чоғида иммунитет ҳуқуқидан фойдаланувчи шахслар рўйхатига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини киритиш зарурлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг 223-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2017 йил 24 февралдаги 06-18/182-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини ушлаш чоғида иммунитет ҳуқуқидан фойдаланувчи шахслар рўйхатига киритишга хизмат қилган;
шахснинг ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги туфайли ёхуд белгиланган муддат ичида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланганлиги ва (ёки) жиноят оқибатлари бартараф этилганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиниши лозимлиги ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси биринчи қисмининг 8-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2017 йил 24 февралдаги 06-18/182-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асосларни белгиланган муддат ичида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланганлиги ва жиноят оқибатлари бартараф этилганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish