Сапаров Каландар Абдуллаевичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбекистон қушлари ва сут эмизувчиларининг филяриатлари фаунаси, тарқалиши ва экологияси», 03.00.06–Зоология (биология фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /биология фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.5.B98.
Илмий маслаҳатчи: Азимов Джалалиддин Азимович, биология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси ФА академиги.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти, Ўзбекистон Миллий университети, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, 16.07.2013.В.15.01.
Расмий оппенентлар: Пазилов Абдуваит, биология фанлари доктори; Ахмедов Мадаминбек Хатамович, биология фанлари доктори, профессор; Хуррамов Шукур Хуррамович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қушлар ва сут эмизувчилар паразитлари – Filariatа кенжа туркумига мансуб нематодалар фаунаси, кенг тарқалган турларнинг биологияси ва ҳаёт циклларини аниқлаш, филяриатлар систематикасини ва қишлоқ хўжалик ҳайвонлари филяриатозларини профилактика қилиш методларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қушлар ва сут эмизувчиларнинг турли экологик гуруҳларида филяриатларнинг тур хилма-хиллиги баҳоланиб, қушларда филяриатларнинг 53 та ва сут эмизувчиларда 23 та тури аниқланган;
76 та тур филяриатлардан 46 таси Ўзбекистон учун ва Paronchocerca bumpae тури Палеарктика учун, биринчи марта қайд қилинган;
филяриатлар доминант турларининг (Aprocta cylindrica, Diplotriaena isabellina, Ornithofilaria falisensis, Onchocerca lienalis, Stephanofilaria stilesi ва S. Assamensis) ҳаёт цикллари тажриба шароитда исботланган;
илк бор Setaria equina ва Setaria labiatopapillosa турларнинг дифференциация қилиш учун 5.8S+ITS-2+28S секвенсларининг нуклеотид кетма-кетлиги аниқланган;
филяриатларнинг хўжайинлар - умуртқалилар синфига гуруҳли спецификлигини ҳисобга олган ҳолда уларнинг морфологияси, биологияси ва экологиясини қиёсий таҳлил қилиш натижаларига асосланиб, филяриатларнинг тур усти таксономик категориялари системасига ўзгартиришлар киритилган;
Splendidofilariidae, Diplotriaenidae ва Oswaldofilariidae оилалари ҳажми ва чегараларига тузатишлар киритилган ва улардан амфибия ва рептилияларда паразитлик қилувчи филяриатлар ажратилган;
ажратилган тур вакиллари янги Icosiellidae ва Oswaldofilariidae оилалар таркибига киритилган ва улар Oswaldofilarioidea superfam.nov. катта оиласига бирлаштирилган;
қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари филяриатозларини профилактика қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Ўзбекистон ҳайвонлари филяриатозларининг профилактикаси» амалий тавсияномаси фермер ва чорвачилик хўжаликларининг ветеринария амалиётига жорий қилинган (Ветеринария давлат бош бошқармасининг 2015 йил 3 июлдаги 63-сон баённомаси). Қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг-парафиляриоз, онхоцеркоз, сетариоз, стефанофиляриоз ва дипеталонемоз каби паразитар касалликларига қарши ивермектин препарати Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилояти фермер ва ширкат хўжаликларига 2013-2015 йилларда жорий қилинган (Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлигининг 2015 йил 8 октябрдаги 01/12-196-сон маълумотномаси). Филяриатоз касалликлари 85-100%гача бартараф этилиб, чорвачилик ҳўжаликларида ҳайвонларнинг гўшт ва сут маҳсулдорлигини оширишга эришилган.