Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзарахметова Дилбар Тохтамуратовнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Спиртли ичимликларни ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш учун органик муҳитда барқарор бўлган иммобилланган ферментларни олиш», 02.00.17–Қишлоқ-хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш  технологиялари ва биотехнологиялари; 03.00.01–Биокимё (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Т285.

Илмий маслаҳатчилари: Абдуразакова Сабира Ходжаевна, техника фанлари доктори, профессор; Рахимов Мирзаатхам Мирзахакимович, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, 16.07.2013.T.08.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппенентлар: Абдурахимов Саидакбар Абдурахманович, техника фанлари доктори, профессор; Маҳсумов Абдухамид Гафурович, кимё фанлари доктори, профессор; Гулямова Тошхон Гафуровна, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: «Узвиносаноат-холдинг» ХК.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади спиртли муҳитда барқарор бўлган иммобилланган ферментларни олиш технологиясини яратиш ва улар ёрдамида спиртли ичимликларни тайёрлаш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

органик муҳитда барқарор бўлган иммобилланган ферментлар олиш  оптимал шароитлари ва технологиялари ишлаб чиқилган;

олинган ферментларни сув-органик муҳитларда юқори спиртларга нисбатан субстрат спецификлиги аниқланган;

спиртли муҳитда юқори спиртларни конверсиясини амалга ошириш учун олинган иммобилланган инвертаза ва эстераза ферментларини қўллаш оптимал технологик шароитлари ишлаб чиқилган;

иммобилланган ферментлар асосида юқори спиртларни алкилфруктозидларга ва эфирларга айлантириш ҳисобига уларни миқдорини  спиртли ичимликлар таркибида камайтириш кўрсатилган;

инвертаза ва эстераза ферментлари ёрдамида спиртли ичимликлар таркибидаги учувчан моддаларини профилини ўзгартириш учун янги технология ишлаб чиқилган;

ишлаб чиқилган ачитқи ферментларини қўллаш ёрдамида бренди ва ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси такомиллаштирилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Органик муҳитда барқарор бўлган иммобилланган ферментларни олиш ва спиртли ичимликларни ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

иммобилланган инвертаза олиш технологиясига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 04401, 2011). Спиртли муҳитда юқори спиртларни конверсиясини ва алкилфруктозидлар ҳосил бўлишини ошириш имконини беради;

иммобилланган эстераза олиш технологиясига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 04595, 2012). Спиртли муҳитда юқори спиртларни конверсиясини ва эфирлар ҳосил бўлишини ошириш имконини беради;

иммобилланган инвертаза ёрдамида спиртли ичимликларнинг юқори спиртларини миқдорини камайтириш технологиясига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 03222, 2004).  Юқори спиртларни миқдорини камайтириш имконини беради; 

иммобилланган эстераза  ёрдамида спиртли ичимликларнинг сифатини  яхшилаш технологиясига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 04852, 2014). Бренди таркибидаги юқори спиртларни миқдорини камайтириш ва энант эфирлар билан бойитиш имконини беради; 

иммобилланган эстераза ферменти «Комбинат Ташкентвино» ЧИ АЖда бренди ишлаб чиқариш жараёнига тадбиқ этилган («Ўзвинпром-Холдинг» ХКнинг 2016 йил 23 февралдаги 04-401-сон маълумотномаси). 70 минг дал бренди ишлаб чиқариш жараёнида дистиллятларни сақлаш муддатини 2 йилга қисқартириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish