Sayt test rejimida ishlamoqda

Бодиров Абдураҳмон Жавунбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Самарқанд вилоятидаги  ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт (1925-1941 йй.)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tar120.
Илмий раҳбар: Ражабов Қаҳрамон  Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Обломурадов Наим Халимович, тарих фанлари доктори, профессор; Нормуродова Гўзал Бекмуродовна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1925–1941 йилларда Самарқанд вилоятида кечган ижтимоий-иқтисодий ва маданий  жараёнлари мазмунини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
1925-1930 йилларда Самарқанд шаҳри пойтахт сифатида республиканинг сиёсий ва маъмурий марказига айланиши натижасида совет ҳокимияти томонидан вилоятда уй-жой муаммоси ва коммунал соҳани яхшилашга қаратилган маиший ўзгаришлар маҳаллий аҳолининг ижтимоий аҳволини яхшилашга хизмат қилган бўлса-да, кейинчалик пойтахтнинг кўчирилиши оқибатида бу масалалар эътибордан четда қолганлиги очиб берилган;
 собиқ совет ҳокимияти томонидан индустрлаштириш сиёсатининг  амалга оширилиши вилоят иқтисодиётида янги соҳалар ва саноат марказларини ташкил этиш жараёнида ҳунармандчиликнинг аҳамияти катта бўлиб, ҳунармандчилик кооперациялари ва артелларга бирлаштириши, уларни қисман янги ускуналар билан таъминланиши натижасида 1930 йиллардаги ялпи маҳсулот ўсишида ҳунармандларнинг ўрни катта бўлганлиги ёритиб берилган; 
олий ўқув юртлари талабаларининг “сиёсий тозалигини текширувчи” комиссиянинг Самарқанд вилоятида фаолият олиб борганлиги, ижтимоий келиб чиқиши меҳнаткаш бўлмаган, мулкдор табақага мансуб бўлган талабаларни “фош” қилиш ва уларни олий ўқув юртларидан четлаштириш ишлари таълим тизимида асосий эътибор илм беришга эмас, балки ижтимоий келиб чиқиши шубҳали бўлган талабалар ҳуқуқлари чекланганлиги аниқланган;
“Ҳужум” ҳаракати даврида Самарқанд вилоятида хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида олиб борилган тадбирлар, хусусан,  хотин-қизлар юзини очиш бўйича республика ва вилоятлар  ўртасида ўтказилган социалистик мусобақалар аҳолининг турмуш тарзи, оила ва никоҳ муносабатларида зиддиятли ҳолатларни ҳам келтириб чиқарганлиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. 
1925–1941 йилларда Самарқанд вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётга оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Самарқанд вилоятининг 1925–1941 йиллардаги тарихи, аҳолининг миллий таркибига оид статистик маълумотлар, ижтимоий соҳада юзага келган муаммолар, большевикларнинг социалистик маданиятни тарғиб қилувчи материалларидан Самарқанд давлат музей-қўриқхона фондини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 9 январдаги 01-12-10-103-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий этилиши архив фондларини янги статистик маълумотлар, бирламчи манбалар билан бойитишга ва унинг қишлоқ хўжалигини жамоалаштириш, саноатлаштириш суръатларини жадаллаштиришнинг асоратли оқибатларини чуқурроқ тадқиқ этиш имкониятини яратган;
олий ўқув юртлари талабаларининг “сиёсий тозалигини текширувчи” комиссиянинг Самарқанд вилоятида фаолият олиб борганлиги, ижтимоий келиб чиқиши меҳнаткаш бўлмаган, мулкдор табақага мансуб бўлган талабаларни “фош” қилиш ва уларни олий ўқув юртларидан четлаштириш оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 936-сонли қарори асосида музей экспозициясининг “Совет ҳокимиятининг “коллективлаштириш” ва “қулоқлаштириш” сиёсати, унинг фожиали оқибатлари (1930–1936 йиллар)” номли 5-бўлими, “30-йилларнинг бошларидаги сиёсий қатағонлар (1929–1936 йиллар)” номли 6-бўлими, “1937–1938 йиллардаги сиёсий қатағонлар” номли 7-бўлимларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2019 йил  16 январдаги 17-сон маълумотномаси). Қўлланилган натижалар мазкур давр экспозициясини материаллар, манбалар ва маълумотлар билан тўлдиришга кўмак бериб, Ватан ва юрт озодлиги учун курашган, қатағон қилинган аждодларимиз қисматини илмий асосда ёритишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish