Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Мақсуджон Абдуллаевичнинг

докторликдиссертациясиҳимоясиҳақидаэълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Халқ таълими ходимларининг малакасини оширишда таълим сифати менежментини такомиллаштириш», 13.00.01 – Педагогика назарияси ва тарихи. Таълимда менежмент (педагогика фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: иқтисодиёт фанлари номзоди.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 31.03.2016/В2016.1.Ped73.

Илмий маслаҳатчи: У.И.Иноятов, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи 16.07.2013.Ped.04.01.

Расмий оппонентлар:п.ф.д., профессор Қуронов Муҳамаджон, п.ф.д., профессор Абдуқодиров Абдуқаҳҳор,п.ф.д., профессор Сазали Юсуф (Sazali Yusoff, Малайзия).

Етакчи ташкилот:Чоннам Миллий Университети, Корея Республикаси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади халқ таълими ходимларининг малакасини оширишда таълим сифати менежментини такомиллаштиришдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

халқ таълими раҳбар ходимларининг (бошқарув идоралари ва муассаса раҳбарлари) малакасини ошириш таълими мазмуни ва сифатига қўйиладиган давлат талаблари касбий фаолият хусусиятлари эътиборга олинган ҳолда ишлаб чиқилган;

ХТХМОдан кейинги фаолияти самарадорлиги мониторинги механизми профессионал фаолият натижаси, ўқувчиларнинг билим даражаси ва касбий ривожланиши мезонларига асосланган ҳолда такомиллаштирилган;

ХТХМО муассасасининг таълим сифатини мақсадли бошқаришда меъёрий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш/назоратини амалга ошириш, таълим жараёни сифатини узлуксиз баҳолаб бориш ҳамда илғор педагогик технологияларни жорий этиш самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар асослаб берилган;

ХТХМО таълим муассасаси сифат менежменти тизими ўзини-ўзи баҳолаш механизми асосида такомиллаштирилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХТХМО таълим сифати менежментини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:

ХТХМО таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш ва таълим сифатини оширишга доир таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 августдаги 234-сон «Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 1, 3, 5 ва 6-иловалари билан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 10 февралдаги 02-02/1-8-446-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар ХТХМО муассасаларининг ташкилий тузилмаси ва ўқув-услубий таъминотини такомиллаштириш асосида таълим сифатини оширишга имкон яратди;

ХТХМО тизимида чет тиллар ўқитувчиларининг касб маҳоратини мақсадли ошириб бориш бўйича таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 мартдаги 67-сон «Умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари малакасини ва касб маҳоратини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 7 апрелдаги 02-02/1-8-993-сон маълумотномаси). Таклифларнинг жорий қилиниши халқ таълими тизимида фаолият кўрсатаётган  чет тили ўқитувчиларининг ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда касбий маҳоратини ошириб бориш механизмини такомиллаштириш имкониятини яратган;

ХТХМО тизимида сифат ва самарадорликни оширишга доир таклифлардан «Халқ таълими муассасалари раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мазмуни ҳамда сифатига қўйиладиган Давлат талаблари»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (O\'zStandart Давлат агентлигида 2013 йил 5 мартда O\'zDSt 2767:2013 3523-қайд рақами билан рўйхатга олинган). Мазкур Давлат талабларининг жорий этилиши тизимдаги барча малака ошириш таълим муассасаларида таълим жараёнларини ягона ёндашув асосида ташкил этишни таъминлаган;

тингловчиларнинг малака оширишдан кейинги фаолияти самарадорлиги мониторингини такомиллаштиришга доир таклифлардан Халқ таълими вазирлигининг 2015 йил 28 февралдаги 53-сон буйруғи билан тасдиқланган «Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълими муассасаларида тингловчиларнинг малака оширишдан кейинги фаолияти самарадорлиги мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида»ги низомни тайёрлашда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 7 апрелдаги 02-02/1-8-993-сон маълумотномаси). Мазкур мониторинг натижалари курслардаги таълим жараёнларини эҳтиёжларга асосланган ҳолда такомиллаштириб боришга хизмат қилади;

малака ошириш таълим муассасаларида таълим сифати назоратини такомиллаштириш бўйича таклифлардан Халқ таълими вазирлигининг 2015 йил 20 мартдаги 88-сон буйруғи билан тасдиқланган «Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом»ни тайёрлашда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 10 февралдаги 02-02/1-8-446-сон маълумотномаси). Мазкур низом малака ошириш таълимининг ички ва ташқи назоратини амалга оширишни ягона ёндашув асосида ташкил этиш имкониятини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish