Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжаев Бегзод Худойбердиевичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Умумтаълим мактаби ўқувчиларида тарихий тафаккурни модернизациялашган дидактик таъминот воситасида ривожлантириш», 13.00.01 – «Педагогика назарияси ва тарихи. Таълимда менежмент» (педагогика фанлари бўйича).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: педагогика фанлари номзоди.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.3-4Ped.47

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Эгамбердиева Нодира Мелибаевна, педагогика фанлари доктори, профессор

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги 16.07.2013 Ped.04.01рақамли илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Қуронов Мухаммаджон, педагогика  фанлари доктори, профессор Исаев Илья Федорович, педагогика фанлари доктори, профессор, Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Қозон федерал университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

  II. Тадқиқотнинг мақсади модернизациялашган дидактик таъминот воситасидаумумтаълим мактаби ўқувчиларида тарихий тафаккурни ривожлантиришнинг концептуал асослари ва амалий-технологик тизимини такомиллаштиришдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

умумтаълим мактаби ўқувчиларида тарихий тафаккурни ривожлан-тиришга таъсир кўрсатувчи ижтимоий-сиёсий, миллий-маънавий, психологик-педагогик омилларнинг ўзаро алоқадорлиги ва модернизацион кўрсаткичлари аниқланган; 

ўқувчиларда тарихий тафаккурни ривожлантиришнинг таянч, умумий ва хусусий компетенциялари тизими ишлаб чиқилган;

«ахборот истеъмоли маданияти»нинг тарихий тафаккурни ривожлантиришдаги аҳамияти асосланган ҳамда ўқувчиларда ахборот истеъмоли маданиятини таркиб топтиришнинг педагогик механизмлари такомиллаштирилган;

умумтаълим мактаби ўқувчиларида тарихий тафаккурни ривожлантиришнинг нейропедагогик хусусиятлари ва диагностик тизими аниқлаштирилган;

фалсафий-антропологик ёндашув асосида ўқувчиларда тарихий тафаккурни ривожлантириш босқичлари, мазмуни, шакл, метод ва воситаларини яхлитликда ўз ичига қамраб олган локал-модулли технология ишлаб чиқилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактаби ўқувчиларида тарихий тафаккурни модернизациялашган дидактик таъминот воситасида ривожлантириш бўйича илмий натижалари:

ўқувчиларда тарихий тафаккурни ривожлантиришга доир таянч, фанлараро ва хусусий компетенциялар тизими тарих ҳамда миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари туркумига кирувчи одобнома, Ватан туйғуси, миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари фанлари бўйича узвийлаштирилган Давлат таълим стандарти («Ўзстандарт» агентлигининг 2010 йил 15 февралда 05-182-сонли қарори билан тасдиқланиб, 1713-сон рақам билан Давлат рўйхатидан ўтказилган) мазмунига сингдирилган. Мазкур компетенциялар тизими умумий ўрта таълим битирувчиларига қўйиладиган малака талабларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштирилган ўқув дастурлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларни яратишга хизмат қилган;

умумтаълим мактаби ўқувчиларида тарихий тафаккурни ривожлан-тиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ва омиллари, ўқувчиларда ахборот истеъмоли маданиятини таркиб топтириш механизмлари ва ахборий-дидактик таъминоти ҳамда фалсафий-атропологик ёндашув асосида ўқувчиларда тарихий тафаккурни ривожлантиришнинг амалий-технологик жиҳатлари педагогика олий таълим муассасаси бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган «Умумий педагогика» (№137-001-2016) дарслиги мазмунида ўз аксини топган. Натижада ижтимоий, фуқаро-лик, ҳуқуқий ва маънавий-ахлоқий тарбиянинг мазмун-моҳияти такомиллаш-тирилиб, мазкур тарбия турларини ташкил этишнинг интерфаол шакл, метод ва воситаларини тақдим этиш орқали бўлажак ўқитувчиларни модернизацион дидактик таъминотни амалиётга татбиқ этишга тайёрлаш самарадорлигини ошириш имконини берган;

умумтаълим мактаби ўқувчиларида тарихий тафаккурни ривожлан-тиришнинг нейропедагогик хусусиятлари ва диагностик кўрсаткичлари педагогика олий таълим муассасаси бакалавриат талабалари ва малака ошириш курси тингловчилари учун мўлжалланган «Қиёсий педагогика» (№220-005-2014) дарслиги мазмунида ўз ифодасини топган. Мазкур нейропедагогик тадқиқот натижалари бўлажак ўқитувчиларда таълим-тарбия жараёнида индивидуал ёндашувни амалга оширишга доир фаолият тажрибасини таркиб топтириш ҳамда умумтаълим мактаби ўқитувчилари томонидан инновацион таълим технологияларини қўллаш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish