Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахмонов Отабек Бахтиёровичнинг

докторликдиссертациясиҳимоясиҳақидаэълон

 

    I. Умумиймаълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Бурун-ҳалқум ангиофибромасини ташхислаш ва даволашнинг клиник-патогенетик хусусиятлари», 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим изланувчи/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.3-4.Tib19.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвониДжаббаров Карим Джаббарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, 16.07.2013.Tib.17.01.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кванг Хьюн Ким, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Поляков Владимир Георгиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик; Касымов Кабул Касымович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Грац Тиббиёт Университети (Австрия).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади. БҲАнинг ривожланиш ва рецидивланиш хусусиятларини ўрганишда клиник-патогенетик, молекуляр-генетик текширишлар афзаллигини асослаш ҳамда олинган натижалар асосида  ташхислаш ва операция усулини такомиллаштириш.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бурун-ҳалқум ангиофибромасида ген-супрессор Р53, қон томир эндотелий ўсиш омили (VEGF-A) ҳамда нитрооксиситетаза (NOS-3) генларидаги ўзгаришларни ўрганиш орқали касаллик кечиши, ўсма қайталанишининг юзага келиши ушбу генлар полиморфизмига боғлиқ эканлиги аниқланган;

бурун-ҳалқум ангиофибромасида аниқланган гормонал, интерферон оқсили ҳамда морфологик ўзгаришлар асосида касаллик ривожланишида прогностик аҳамиятга эга бўлган мезонлар асосида диагностик алгоритм ишлаб чиқилган;

илк бор касаллик кечиши ва қайталанишини прогнозлаш учун ўсма ўсиш фаоллигининг патогенетик мезонлари аниқланган;

бурун-ҳалқум ангиофибромасини такомиллаштирилган (модификация қилинган) трансмаксилляр операция усули даволаш натижаларини сезиларли яхшилаши, қон йўқотишлар ҳажми ва ўсма қайталанишининг такрорланиш даражаси (частотаси)ни камайтириши исботланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бурун-ҳалқум ангиофибромасининг давосини мониторинг қилиш ва рецидивини прогнозлаш учун ишлаб чиқилган диагностик ва даво алгоритми бўйича олинган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд давлат тиббиёт институти клиникаси ва Қашқадарё вилояти онкология диспансери амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 16 декабрдаги 8Н-д/72-сон маълумотномаси). Жорий қилинган даво натижалари ўсма қайталаниши частотасини 2 марта (7,1%гача), қон кетиш миқдорини 1,5 баробарга, ташхислаш усули эса хавфлилик даражасини 97% дан 60% га камайтириш билан бирга, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish