Sayt test rejimida ishlamoqda

Досмухамедова Мухайё Хуснитдиновнанинг

докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Деҳқон ва фермер хўжаликларида сермаҳсул моллар гуруҳларини яратиш, подалар ва ресурстежамкор технологияларни такомиллаштириш», 06.02.03-хусусий зоотехния, чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (қишлоқ хўжалик фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /қишлоқ хўжалик фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Qx44.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Носиров Убайдулла Насруллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ва Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги 16.07.2013.Qx/V.25.01.

Расмий оппонетларнинг  Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кахаров Абдусаттор, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бобоқулов Насилло Асадович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Абдалниязов Бахтияр Алимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.

Етакчи ташкилот номи:  Ипакчилик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади.

шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида подаларни шакллантиришнинг ресурстежамкор технологияларини такомиллаштириш ва сермаҳсул моллар гуруҳларини яратиш, сақлаш ва озиқлантириш усулларини такомиллаштиришдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

деҳқон ва фермер хўжаликларида маҳаллий, зоти яхшиланган ҳамда қора-ола зотли голштин генотипли молларнинг хўжалик-биологик хусусиятлари аниқланган;

подалар ва ресурстежамкор технологияларни такомиллаштириш ҳамда сермаҳсул моллар гуруҳи яратилган;

иссиқ иқлим шароитида селекция ва ресурстежамкор технологияларни такомиллаштириш омиллари амалга оширилган;

қора-ола зотли голштин генотипли молларнинг хўжалик-биологик белгиларини ташқи муҳит факторларига мослашиш хусусиятлари аниқланган;

сермаҳсул моллар гуруҳини яратишда голштин зотли исроил, немис ва америка селекциясига хос яхшиловчи буқалардан фойдаланиш ҳамда маҳаллий молларни флегфих симментал зоти билан чатиштириш усуллари такомиллаштирилган;

сигирлар генетик маҳсулдорлик потенциалини намоён этишида уларни озиқлантириш ва сақланишининг усуллари ишлаб чиқилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Турли генотипли қорамолларни такомиллаштириш ва уларнинг маҳсулдорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:

турли голштин генотипли қора-ола зотли моллар, зоти яхшиланган ва маҳаллий сигирларни наслдорлик ва маҳсулдорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган услуб синовдан ўтказилиб, амалиётга жорий этиш бўйича рўйхатдан ўтказилган (Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекциясининг 18.03.2016 й., 51/02-38-сон маълумотномаси);

голштин ва флегфих симментал зотлари генотипига мансуб подалар-нинг наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатини ошириш технологиялари Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги 2 та наслчилик фермер хўжаликларида, Қибрай туманидаги 3 та чорвачилик фермер хўжаликларида ва Бўка туманидаги 10 та шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 13.04.2016 й., 02/12-1194-сон маълумотномаси). Бунда, флегфих симментал генотипли сигирдан олинган соф фойда 2,01 мартага, қора-ола зотли исроил, немис ва америка голштин генотипли сигирларда 1,38-1,42 мартага ошган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish