Sayt test rejimida ishlamoqda

Шакиров Қахрамон Жўрабаевичнинг

докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон шароитида голштин ва флегфих симментал зотларининг иқлимга мослашиш, наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини такомиллаштириш», 06.02.03-хусусий зоотехния, чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (қишлоқ хўжалик фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Катта илмий ходим изланувчи/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Qx46.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Носиров Убайдулла Насруллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ва Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги 16.07.2013.Qx/V.25.01.

Расмий оппонетларнинг  Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бобоқулов Насилло Асадович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Холмирзаев Дўсмухаммад, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Абдалниязов Бахтияр Алимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.

Етакчи ташкилот номи:  Ипакчилик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади.

наслчилик фермер хўжаликларида импорт қилинган голштин ва флегфих симментал зотли молларнинг иқлимга мослашиш, наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини такомиллаштириш генетик маҳсулдорлик потенциалини шакллантиришдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

илк бор наслчилик фермер хўжаликларининг замонавий сақлаш тизими ҳамда оптималлаштирилган озиқлантириш технологик шароитларида хитой, немис, словения голштин молларининг наслдорлик, маҳсулдорлик ва биологик хусусиятлари ишлаб чиқилган;

сут-гўшт йўналишидаги қорамолчиликнинг тоғ олди ҳудудида флегфих симментал зотли молларнинг шароитга мослашиш, хўжалик фойдали ва биологик сифатлари аниқланган;

яхшиловчи зотларни наслдорлик ва маҳсулдорлик хусусиятларининг шаклланиши янги иқлим шароитида аниқланган;

генотип-муҳит ва селекция белгиларининг боғланишлиги исботланган;

импорт қилинган голштин ва флегфих симментал зотларнинг турли ҳудудий ва конституция типларининг наслдорлик, маҳсулдорлик ва биологик сифатлари такомиллаштирилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Четдан келтирилган қорамолларни республикада фермер хўжаликларига мослаштириш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:

республикага Голландия, Германия, Австрия, Словения ва бошқа Европа давлатларидан «яхшиловчи» голштин ва флегфих симментал зотли моллар олиб келиниб, иссиқ иқлим шароитига мослашиши бўйича ишлаб чиқилган услуб синовдан ўтказилиб, амалиётга жорий этиш бўйича рўйхатдан ўтказилган (Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекциясининг 18.03.2016 й., 51/02-39-сон маълумотномаси);

голштин ва флегфих симментал зотларининг иқлимлашиш хусусиятлари, наслдорлик ва маҳсулдорлик кўрсаткичларини Ўзбекистон шароитида такомиллаштириш ишлари Тошкент вилоятининг тўртта наслчилик фермер хўжаликларида («Роҳатой», «Милк-агро» МЧЖ) Зангиота, («Азизжон») Қибрай ва («Хожи-Акбар») Оҳангарон туманларида жорий этилган. Бунда, хитой ва немис голштин сигирларидан олинган соф фойда 1,26-1,36 мартага, словения ва немис голштинларида 1,65-1,81 мартага ошган. Флегфих симментал зотли молларники тегишлича 1,58 мартага тенглашган  (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 13.04.2016 й., 02/12-1195-сон маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish