Sayt test rejimida ishlamoqda

Базарова Сайёра Абдубаситовнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Эндотелий фаолияти ва иммунитет кўрсаткичларини ўзаро таъсирини ўрганиш асосида бронхиал астма давосини такомиллаштириш», 14.00.05 – ички касалликлар (тиббиёт фанлари)

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчи/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 31.03.2016/B2016.1.Tib22.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Аляви Анис Лютфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги, 16.07.2013.Tib.17.02.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Гариб Виктория Фирузовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Романов Владимир Викторович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамраев Аброр Асрорович,  тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот номи: «Leading International VisionHospital» клиникаси (Туркия).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади. Бронхиал астманинг клиник кечишига эндотелий тизими ҳолатини, бир қатор иммунологик кўрсаткичлар ва носпецифик иммунитет омилларининг таъсирини ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлигини  умумлаштирган ҳолда баҳолаб, касалликнинг патогенетик давосини фармакологик такомиллаштиришдан иборат.   

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: БА касаллигида азот оксиди тизими нитратсинтаза ферментининг фаоллиги, азот оксиди турғун метаболитлари ва субстрат (L-аргинин) миқдори ўзгаришларининг чуқурлиги баҳоланиб, касалликда ушбу кўрсаткичлар мувозанати ўзгариш даражасининг касаллик давомийлиги ҳамда клиник симптомларнинг оғирлигига боғлиқлиги кўрсатилган;

БАда азот оксиди тизимидаги ўзгаришлар билан иммун тизим кўрсаткичларидаги бузилишларнинг ифодаланганлик даражаси исботланган ҳамда ушбу ўзгаришларнинг ўзаро ва айрим клиник-инструментал  кўрсаткичлар билан боғлиқлиги аниқланган;

узоқ вақт давом этган касаллик анамнези ҳамда ташқи нафас функцияси кўрсаткичларидаги обструктив ўзгаришларнинг эндотелий тизимидаги бузилишларнинг ривожланиши ва авж олишининг прогностик мезонлари сифатида қўлланилиш имкониятлари исботлаб берилган; 

касаллик клиник кечишида, обструктив кўрсатгичларни авж олиши ва зўрайишида  L-аргинин миқдорининг камайиши  патогенетик механизмлари кўрсатиб берилган;

БАга чалинган беморларда патогенетик давога қўшимча сифатида азот оксиди донатори бўлмиш L-аргининни қўллаш, патогенетик даво самарадорлигини ошириши исботланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

БАга чалинган беморларда касаллик клиник кечиши ва асоратларини прогноз қилиш мақсадида анъанавий клиник-биокимёвий, функционал  текширишув усуллари билан биргаликда азот оксиди тизими кўрсаткичларини (азот оксиди турғун метаболитларини қондаги ва чиқарилаётган нафас конденсатидаги, L-аргининни қондаги миқдори) аниқлаш ҳамда улар асосида БА патогенетик давосини эндотелиал тизим кўрсаткичларини тиклаш орқали такомиллаштириш юзасидан олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, 5-шаҳар клиник шифохонаси 2-терапия бўлимига, “Оқ тош” масъулияти чекланган жамият-санаторий амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 24 ноябрдаги 83/15-сон маълумотномаси). Бунда БАга чалинган беморлар ташқи нафас фаолияти кўрсатгичлари 22 фоизга яхшиланиши, ҳамда қайта госпитализациялар сонини 1,2 мартагача камайиши имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish