Sayt test rejimida ishlamoqda

Шорустамов Мухаммад Тоджалиевичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳакида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Чаноқ косачаси шикастлари ва асоратларини даволаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педогагик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани  ҳақида маълуот: /тиббиёт фанлари номзоди/.

Дисертация мавзуси рўйхатга олинган ракам: 30.09.2014/Б2014.3-4.Tib252

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Каримов Муродулла Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, 16.07.2013.Tib.20.01.

Расмий оппонентлар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Лазарев Анатолий Фёдорович, тиббёт фанлари доктори, профессор; Джураев Ахрор Махмудович, тиббёт фанлари доктори, профессор; Золотова Наталья Николаевна, тиббёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот номи: академик Г.А.Илизаров номидаги «Травматология ва ортапедия тикланиши»  Россия илмий маркази.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади: эндопротезлаш самарадорлигини ошириш учун куймич косачаси шикастлари ва уларнинг асоратлари огирлик даражасини бахолашнинг ташхисий мезонларини такомиллаштиришдан иборат.

    III. Диссертациянинг илмий янгилиги:

шикаст ўзгаришлари оғирлик даражасини аниқлаш ва даволашнинг оптимал тактикасини танлаш имконини берувчи КТ маълумотлари бўйича чаноқ-сон бўғими элементларини ўлчовли силжишларини объектив баҳолаш билан қуймич косаси жароҳатларида анатомик-структур бузилишлар тасни­фий белгилари ишлаб чиқилган;

синиқларни битиши учун оптимал шароит яратиш ва чаноқ-сон бўғими функционал қобилияти тўлиқ тикланиши бўича қуймич косачаси жароҳатларини даволаш учун ўзакли компрессион-дистракцион ап­парат такомиллаштирилган;

жароҳат жойидаги барча тузилмаларни визуаллаш, хирургик амалиёт­нинг барча техник томонларини бажарилишини осонлаштириш ва адекват назорат қилиш имконини берувчи қуймич косачаси жароҳатларида жароҳатга орқа кириш усули такомиллаштирилган;

бирламчи мурожаат қилган беморларда чаноқ-сон бўғими чуқурчаси синишларининг барқарорлигини ташҳислашнинг экспресс усули ишлаб чиқилган;

қуймич косачаси жароҳатларини хирургик даволаш ва чаноқ-сон бўғимини эндопро­тезлашдан сўнгги яқин ва узоқ муддатларда чаноқ-сон бўғими функцияла­рини тикланиш даражаси аниқланган;

қуймич косачаси жароҳати оқибатларининг рентгенометрияси асосида чаноқ-сон бўғими таркибий қисмлари имплантацияси усулини танлашнинг хирургик тактикаси ишлаб чиқилган.

    IV. Диссертациянинг амалиётга жорий этилган илмий натижалари ва уларнинг самараси: чанок сон жарохати билан бемор­ларни хирургик даволаш учун таклиф этилган такомиллаштирилган чанок косачасини синишларида ташхислаш усули, ўзакли ком­прессион-дистрак­цион аппарат, шунингдек ташҳислаш, даволаш ҳамда реа­билитациялаш так­тикасини танлаш алгоритми соғлиқни сақлаш, амалиётига, жумладан Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникаси бўғим ва кафт хирургияси республика ихтисослаштирилган маркази, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази амалий фао­лиятига татбиқ этилган(Соғлиқни саклаш вазирлигининг 2015 йил 15 октябрдаги 8Н-д/58-сон маълумотномаси). Олинган натижалар ҚК жароҳатларини ташҳислаш сифатини яхшилаш, даволаш так­тикасини белги­лаш, касалликнинг рецидивларини бартараф этиш, операция­нинг ижобий на­тижалари улушини 74,4% дан 84,6% ҳолатгача ошириш ва беморларнинг стационарда бўлиш даврини 44,5±3,8 дан 7,8±0,2 суткагача қисқартириш им­конини берди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish