ЮлдашевАбдуазим Абдувалиевичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Юқори лаб ва танглайнинг туғма кемтикларида альвеоляр ўсиқ пластикасини такомиллаштириш», 14.00.21–стоматология (тиббиёт фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: катта илмий ходим изланувчи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.5.Tib451.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Дусмухамедов Махмуд Закирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, 16.07.2013.Tib.17.01.
Расмий оппонентлар: Jin Young Choi, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мамедов Адиль Аскерович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гулямов Суръат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Шимолий Каролина университети (АҚШ).
Диссертация йўналиши (назарий ёки амалий аҳамиятга молик): амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажриба ҳайвонлари ҳамда юқори лаб ва танглай туғма кемтикли болалар АЎКни аутосуяк билан тиклашда киндик мембранасини қўллаш афзаллигини асослаш ҳамда такомиллашган операция усулини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
киндик мембранаси трансплантантга қопланганда юмшоқ тўқималарнинг ўсиб киришидан ҳимоялаши ва суякнинг эрта реваскуляризациясига олиб келиши аниқланган;
эрта реваскуляризация суяк резорбциясига барҳам бериши ва унинг минераллашувининг яхшиланишига олиб келиши аниқланган;
юқори жағ альвеоляр ўсиғи туғма кемтигини бартараф этишда киндик мембранасини биологик материал сифатида қўллаш стандарти ва протоколи ишлаб чиқилган;
ЮЛТК болалар альвеоляр ўсиқ пластикасида киндик мембранасини қўллаб, янги усул ишлаб чиқилган;
киндик мембранаси ва мембранасиз альвеолопластика ўтказилган болалар сўлагида оғиз бўшлиғи носпецифик ҳимоя омиллари орасидаги коррегирланган боғлиқлик аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Юқори лаб ва танглай туғма кемтиклигида юқори жағнинг альвеоляр ўсиғи пластикаси усулини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент давлат стоматология институти клиникаси, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда Бухоро вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 11 июндаги 8/07-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар даволаш самарадорлигини ошириш ва шифохонада даволаниш кунини альвеолопластика операциясидан кейин 20 фоизга қисқартириш имконини яратган.