Sayt test rejimida ishlamoqda

Тухтабаев Жамшид Шарафетдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида корхоналарда меҳнат самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш», 08.00.10–Демография. Меҳнат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2018.3.PhD/Iqt231.
Илмий раҳбар: Хомитов Комилжон Зоитович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.28.12.2017.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Абулқосимов Хасан Пирназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мамарасулов Фазлиддин Умарович, иқтисодиёт фaнлaри номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида йирик саноат корхоналарида меҳнат самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича назарий-услубий, амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат корхоналарида меҳнат самарадорлигига таъсир қилувчи омилларнинг таъсир кўлами аниқланган ҳолда меҳнат самарадорлигини оширишнинг истиқбол модели экспоненциал ва даражали функция асосида такомиллаштирилган;
саноат корхоналарида меҳнат самарадорлигини ошириш ташкилий-иқтисодий механизмининг мезонлари – “ижтимоий-иқтисодий” ва “иқтисодий ишлаб чиқариш” асосида ва баҳолаш кўрсаткичлари – “мақсадга йўналтирилганлик” ва “ресурс-сарф” негизида такомиллаштирилган;
саноат корхоналарида меҳнат самарадорлигини оширишда “инновацион технологияларни қўллаш”, “меҳнатни самарали ташкил қилиш” ва “меҳнат салоҳиятини кўтариш”нинг захира манбалари аниқланган ва улардан самарали фойдаланиш механизми ташкилий-иқтисодий тамойиллар асосида такомиллаштирилган;
саноат корхоналарида меҳнат самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришнинг стратегик инновацион йўналишлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат корхоналарида меҳнат самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
меҳнат самарадорлигига таъсир қилувчи омилларнинг таъсир кўлами аниқланган ҳолда меҳнат самарадорлигини оширишнинг истиқбол модели бўйича ишлаб чиқилган таклифлар “Шўртаннефтгаз” МЧЖ, “Ўзметкомбинат” АЖнинг “Қарши иккиламчи қора металл” МЧЖ ва “Деҳқонобод калий заводи” МЧЖ фаолиятида қўлланилган (“Шўртаннефтгаз” МЧЖнинг 2018 йил 11 сентябрдаги 02/173-сон, “Ўзметкомбинат” АЖнинг 2019 йил 29 январдаги 01/01-13-06-39-сон ва “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2019 йил 4 февралдаги 03-557/А-cон маълумотномалари). Мазкур илмий ишланманинг жорий этилиши натижасида “Қарши иккиламчи қора металл” МЧЖда меҳнат унумдорлиги даражаси жами 0,5%, “Деҳқонобод калий заводи” МЧЖда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 0,8% ва “Шўртаннефтгаз” МЧЖда моддий ашёни тежаб қолиш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни қўшимча 0,01 фоизга ошириш имконини берган;
меҳнат самарадорлигини ошириш ташкилий-иқтисодий механизми мезонлари, баҳолаш кўрсаткичлари ва меҳнатни ташкил этишнинг инновацион йўналишлари бўйича таклифлар “Шўртаннефтгаз” МЧЖ ва “Деҳқонобод калий заводи” МЧЖ амалиётида фойдаланилган (“Шўртаннефтгаз” МЧЖнинг 2018 йил 11 сентябрдаги 02/173-сон ва “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2019 йил 4 февралдаги 03-557/А-cон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётда қўлланилиши натижасида корхоналарда меҳнат самарадорлиги кўрсаткичларини аниқлаш, меҳнат натижасини баҳолашда ишлаб чиқаришдаги сарфлар ва уларнинг ўрнини аниқлаш ҳамда мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланган ҳолда меҳнатни илмий асосда ташкил қилиш имкони яратилган;
саноат корхоналарида меҳнат самарадорлигини ошириш захира манбалари ва улардан самарали фойдаланиш механизми бўйича ишлаб чиқилган таклифлар “Шўртаннефтгаз” МЧЖ, “Ўзметкомбинат” АЖ тизимининг “Қарши иккиламчи қора металл” МЧЖ ва “Деҳқонобод калий заводи” МЧЖ, “Alloy steel business” МЧЖ, “Қарши таъмирлаш заводи” МЧЖ фаолиятида қўлланилган (“Шўртаннефтгаз” МЧЖнинг 2018 йил 11 сентябрдаги 02/173-сон, “Ўзметкомбинат” АЖнинг 2019 йил 29 январдаги 01/01-13-06-39-сон ва “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2019 йил 4 февралдаги 03-557/А-cон маълумотномалари). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Қарши иккиламчи қора металл” МЧЖда қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми жами 0,15%, “Қарши таъмирлаш заводи” МЧЖ, “Alloy steel business” МЧЖ, “Шўртаннефтгаз” МЧЖ ва “Деҳқонобод калий заводи” МЧЖда ижтимоий-иқтисодий самарага эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish