Sayt test rejimida ishlamoqda

Бақоева Гулбаҳор Матёқубовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришда деривативларни қўллаш истиқболлари», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Iqt473.
Илмий раҳбар: Бекмуродов Адҳам Шарипович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, DSc.27.06.2017.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Шарбат Зулпикаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Худайкулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон шароитида қимматли қоғозлар бозорида молиявий инструментлардан, жумладан, деривативлардан фойдаланиш имкониятларини билан боғлиқ бўлган илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон фонд бозорида амалга ошириладиган операцияларнинг кўламини кенгайтириш ва халқаро талаблар даражасида фаолият кўрсатишга хизмат қиладиган деривативларни жорий этиш шарт-шароитлари аниқланиб, уларнинг капитал бозоридаги самарадорлиги асослаб берилган; 
опцион шартномаларини биржа инструменти сифатида брокерлик идоралари иштирокида амалиётга қўллаш афзалликлари ва фонд бозоридаги ликвидлилик даражасини тартибга солиш учун биржа ҳамда биржадан ташқари амалиётларни «Road show»лар орқали кенгайтириш таклифи асосланган;
рисклилик даражаси паст бўлган америка опциони, фьючерс шартномалари каби дериватив  шаклларидан фойдаланишнинг афзалликлари асослаб берилган ва Ўзбекистон фонд бозори фаолиятида уларни қўллаш имкониятлари юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон фонд бозорида молиявий сармоянинг самарадорлигини акция ва облигацияларнинг ликвидлилик даражасига боғлиқ ҳолда корхоналарнинг портфелини шакллантириш ҳамда IPO ва SPO амалиётларини фонд биржаси листингида бўлмаган корхоналар учун амалиётга киритиш, биржадан ташқари акция савдосини йўлга қўйиш орқали акциядорлик жамиятларининг тижорат фаолиятларини кенгайтириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистоннинг қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва унда молиявий деривативларни қўллаш истиқболларини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон шароитида молиявий инструментларнинг ноанъанавий турларини, яъни деривативларни акция ва облигацияларнинг рисклилик ва ликвидлилик даражасини тартибга солишда қўллаш имкониятлари бўйича берилган илмий таклифлар «Тошкент» Республика фонд биржаси қимматли қоғозлар савдо ҳажмини баҳолаш жараёнида фойдаланилган («Тошкент» Республика фонд биржасининг 2018 йил 9 октябрдаги 01/15-09-1550-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши асосида Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозоридаги молиявий муҳитни яхшилашда ва халқаро фонд бозорлари билан интеграциялашувига ижобий таъсир кўрсатган; 
Ўзбекистон фонд бозорининг ҳозирги кундаги ҳолатини инобатга олган ҳолда молиявий инструментларни самарали ишлатишда халқаро тажриба асосида фонд бозори фаолиятининг яхшиланиши бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг 2018 йил 25 июлдаги ШБ-05/05-1-7523-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши асосида Ўзбекистон Республикасининг инвестицион муҳитини яхшилашда ва қимматли қоғозлар бозорига қаратилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда самарали усулларни белгилашда амалий ёрдам берган;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5630-сон Фармонидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришда молиявий сармоя самарадорлигини аниқлаш услуби корхоналарнинг акциялари фойдалилиги даражасини аниқлашда қўлланилган («Тошкент» Республика фонд биржаси ҳузуридаги «Portfolio Investments» Брокерлик идорасининг 2019 йил 7 мартдаги 36-сон маълумотномаси). Фонд бозорларидаги молиявий инструментлар самарадорлигини қиёсий баҳолаш бўйича таҳлилий маълумотлар ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида қимматли қоғозлар бозорининг самарадорлигини белгилаб берувчи ликвидлилик кўрсаткичидан амалий фойдаланиш имконини берган; 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 апрелдаги «Илғор технологиялар марказини ташкил этиш» тўғрисида Қароридан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган модель Марказ томонидан молия ва иқтисодий йўналишлардаги янги инновацион тадқиқотларни татбиқ этиш бўйича дастурни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар марказининг 2018 йил 25 июлдаги 8/47-сон маълумотномаси). Регрессион таҳлил асосида ишлаб чиқилган модель ва диссертациянинг асосий натижаларининг татбиқ этилиши ёш тадқиқотчи ва олимларнинг илмий фаолиятини Марказ томонидан қўллаб-қувватланишида ижобий натижа берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish