Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадияров Зокир Тоштемировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларида масофавий банк хизматларини ривожлантириш», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Iqt489.
Илмий раҳбар: Алимардонов Элшод Дилшодович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, DSc.27.06.2017.16.03.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Каралиев Шербек Турабоевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банкларида масофавий банк хизматларини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
масофавий банк хизматларининг самарадорлигини ошириш йўли билан тижорат банклари операцион харажатларининг барқарор даражасини таъминлаш таклиф этилган; 
тижорат банклари фаолиятига мижозларнинг банк хизматларидан мамнунлик кўрсаткичи ва мижозларнинг банк хизматларини бошқаларга тавсия этиш кўрсаткичини республика банк амалиётига жорий этиш орқали банкнинг молиявий хизматлари самарадорлигини ошириш тавсияси асосланган;
банк карталари инфратузилмасини молиялаштириш амалиётини қўллаб-қувватлаш, пластик карталар бўйича кредитлаш амалиётидаги рискларни бошқаришни такомиллаштириш йўли билан ҳудудларда банк карталарига асосланган тўлов амалиётини ошириш таклифи асослаб берилган;
масофавий банк хизматларини кўрсатишда визуал кўринишларни мижоз ихтиёрига кўра мослаштириш ва операцияларни амалга оширишнинг махсус автоматик режимини жорий этиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банкларида масофавий банк хизматларини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
масофавий банк хизматларининг самарадорлигини ошириш йўли билан тижорат банклари операцион харажатларининг барқарор даражасини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон фармонига 1-илова 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури 62-бандини такомиллаштиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси «Тараққиёт стратегияси» марказининг 2019 йил 7 мартдаги 375/19-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши банк ва мижоз ўртасидаги муносабатларда рақамли технологияларга асосланган масофавий банк хизмат турлари самарадорлигини ошириш йўли билан тижорат банклари операцион харажатларининг барқарор даражасини таъминлашга хизмат қилган;
тижорат банклари фаолиятига мижозларнинг банк хизматларидан мамнунлик кўрсаткичи ва мижозларнинг банк хизматларини бошқаларга тавсия этиш кўрсаткичини республика банк амалиётига жорий этиш орқали банкнинг молиявий хизматлари самарадорлигини ошириш тавсияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон фармонига 1-илова 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури 62-бандини такомиллаштиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси «Тараққиёт стратегияси» марказининг 2019 йил 7 мартдаги 375/19-сон маълумотномаси). Мазкур кўрсаткичлар банкнинг молиявий хизматлари самарадорлигини доимий назорат қилиш билан бир қаторда, масофавий банк хизмат турлари оммабоплигини ошириш ҳамда операцион даромадларни ошириш юзасидан тегишли қарорларни қабул қилишда аҳамият касб этади. Бунинг натижасида, банк хизматлари сифати, нархи ва бошқа омилларни баҳолаш имкони яратилиб, операцион харажатларни камайтириш ва мижозлар сонини кўпайтиришга ёрдам берган;
банк карталари инфратузилмасини молиялаштириш амалиётини қўллаб-қувватлаш, пластик карталар бўйича кредитлаш амалиётидаги рискларни бошқаришни такомиллаштириш йўли билан ҳудудларда банк карталарига асосланган тўлов амалиётини ошириш таклифи «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банкининг «Чакана банк хизматлари кўрсатиш департаменти тўғрисида»ги низомини ишлаб чиқишда инобатга олинган («Микрокредитбанк» АТБ бошқарувининг 2019 йил 24 июлдаги 10-30/7270-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этиш натижасида, банк пластик карталар бўйича кредитлаш амалиётидаги рискларни бошқариш ва кредитларнинг хатарлилик даражаси бўйича тўғри таснифланишини назорат қилиш такомиллаштирилган;
масофавий банк хизматларини кўрсатишда визуал кўринишларни мижоз ихтиёрига кўра мослаштириш ва операцияларни амалга оширишнинг махсус автоматик режимини жорий этиш таклифи «Микрокредитбанк» АТБ тизимида янги жорий этилган «MKB Mobile» иловасининг функционал имкониятларини кенгайтириш бўйича амалга ошириладиган ишлар ва кутилаётган натижалар тўғрисида»ги Йўл харитасини ишлаб чиқишда инобатга олинган («Микрокредитбанк» АТБ бошқарувининг 2019 йил 24 июлдаги 10-30/7270-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиғи натижасида «MKB Mobile» иловаси такомиллашган ва фойдаланувчилари сони 2017 йилда 63209 тадан 2018 йилда 182085 тага етди яъни 2,88 баробарга ўсган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish