Турдиева Нилуфар Мўминовнанинг
докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Зарафшон водийсида қаттиқ буғдой етиштириш технологиясини такомиллаштириш», 06.01.08– «Ўсимликшунослик» (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Qx133.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: -
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, Андижон қишлоқ хўжалик институти ва Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, 14.07.2016.Qx/В.24.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ўразматов Назиржон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Авлиякулов Аваз Эранкулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Назаров Ренат Саидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қаттиқ буғдойнинг янги районлаштирилган ва истиқболли навларини биологик хусусиятлари, минтақа тупроқ-иқлим шароитларига мос ҳолда танлаш ҳамда юқори ва сифатли дон ҳосили етиштириш агротехнологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
илк бор Зарафшон водийси шароитидаДавлат реестрига киритилган ва истиқболли қаттиқ буғдой навларининг биологиясидан келиб чиққан ҳолда етиштириш агротехнологияси элементлари такомиллаштирилган;
қаттиқ буғдой навлари ҳосилини етиштиришда турли ташқи омилларнинг уруғларни унувчанлиги, доннинг технологик сифат кўрсаткичлари, ўсимликдаги физиологик жараёнлар, илдиз тизими, қишга ва бошқа ноқулай шароитга чидамлилиги аниқланган;
қаттиқ буғдойнинг Истиқлол ва Александровка навлари уруғини экиш муддатлари, меъёрлари, ўғитлаш меъёрлари ва суғориш тартиблари, бегона ўтларга қарши кураш чора-тадбирларини такомиллаштириш орқали дон сифатини яхшилаш усуллари ишлаб чиқилган;
кузги буғдой агробиоценозини яратишда қатнашган бегона ўтлар турлари ва зарарлаш даражаси баҳоланиб, уларга агротехник тадбирлар орқали қарши кураш чоралари ишлаб чиқилган;
макарон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати талабларига жавоб берадиган сифатли дон етиштириш агротадбирлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қаттиқ буғдой ҳосилини етиштириш технологиясини такомиллаштириш асосида қуйидагилар амалиётга жорий этилди:
қаттиқ буғдойнинг кузги «Истиқлол» нави Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш давлат комиссиясига қарашли нав синаш шохобчаларида муваффақиятли тарзда синовдан ўтган ва 2012 йилдан эътиборан истиқболли деб топилган (Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссиясининг 10.06.2016 й., 53/4-718-сон маълумотномаси). Бугунги кунда ушбу нав республикада 1,0 минг гектардан ортиқ ғалла майдонларида экилмоқда;
қаттиқ буғдой навлари ҳосилини етиштиришнинг мақбул агротехнологиялари 2014–2015 йиллари Самарқанд вилоятининг Оқдарё, Нарпай туманларида ва Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани фермер хўжаликларида жами 15,0 минг гектар майдонга жорий қилинган. (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 02.02.2016 й., 02/21-141-сон маълумотномаси). Бунда мақбул агротехнология қўлланганда қаттиқ буғдой навларидан 15,1–16,9 ц/га қўшимча дон ҳосили олинган, дондаги оқсил миқдори 0,8–1,1%, клейковина 2,9–4,7% га ошган ва иқтисодий самара эса гектарига 150–221 минг сўмни ташкил этган.